18 June 2020
14:38 -
Намангандаги даҳшатли фожиа ҳақида: Улар қандай оила эди? “Ҳаракат”: Шу воқеанинг тафсилотларини билганлар бизга хабар беринг!
Аёли ва 4 ойлик чақалоғини болта билан чопиб ўлдирди, 10 ва 8 ёшли қизларига ҳам болта билан тажовуз қилади ва улар тан жароҳати олган ҳолда қўшни ҳовлига қочиб қутилди. Ўзни эса ўт қўйиб ёқиб юборди. Наманганда содир бўлган даҳшатли фожиа ҳақида маҳалла раисининг фикрлари...
Шу йилнинг 13 июнь куни Наманган шаҳридаги “Янги замин” маҳалласида содир этилган ва инсон қалбини ларзага солган жиноят ва унинг фожиали оқибати сабабларини ўрганиш мақсадида мазкур маҳаллага бордик.
Омма телевидение ва ижтимоий тармоқлар орқали мазкур жиноят тафсилотлари ҳақида қисқача хабардор этилган бўлса-да, бу ўринда ҳам такрорга эҳтиёж сезилади.
Маҳалланинг Баҳористон кўчасида яшовчи 44 ёшли У.Х. исмли фуқаро турмуш ўртоғи М.М. ни болта билан чопиб ўлдириб қўяди. Қани энди кутилмаган қотиллик шу бир қурбон билан тўхтаган бўлса эди. Айтишга тил бормайди, энг қайғулиси ота ўз фарзанди-жигарбандлари – 10 ва 8 ёшли қизларига ҳам болта билан тажовуз қилади ва улар тан жароҳати олган ҳолда қўшни ҳовлига қочиб қутилишга муваффақ бўлади. Аммо... кенжа қиз – тўрт ойлик чақалоқнинг ёруғ дунёни кўриб улгурмаган кўзлари мангуга юмилади. Жароҳатланган икки қиз эса Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Наманган филиалига ётқизилади. Қонли воқеа У.Х. уйининг ошхонасида ўзини ёқиб юбориши оқибатида ҳалок бўлиши билан якунланади.
– Бундай даҳшатли фожиага нима сабаб бўлганлигини сира тушуна олмаяпман, – дейди “Янги замин” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Г.Турғунова. – Эҳтимол бу оилада “Эр-хотиннинг уруши - дока рўмолнинг қуриши” қабилидаги кўплаб хонадонларда учраб турадиган лаҳзалик келишмовчиликлар бўлиб тургандир. Лекин, мен бу маҳалла раиси сифатидаги ўн ойлик фаолиятим мобайнида марҳум эр-хотиндан бирортаси оилавий низо ёки бошқа шикоятлар билан маҳалла идорасига чиқмаган.
Марҳума томорқадан йилига икки марта ҳосил оладиган жуда меҳнаткаш, қўни-қўшнилар билан аҳил-иноқ, покдомон аёл эди. Эри ҳам ҳалол меҳнат, ҳунармандлик орқасидан рўзғор тебратаётган косиб эди. Маҳалламиз – янги маҳалла, асосан ёш оилалардан иборат. Ҳамма имконияти даражасида уй-жой қуриб, кўчиб келган ва секин-аста кам кўстини битириб бораяпти. У.Х. ва М.М.лар ҳам шундай оилалардан бўлиб жуда етишмовчиликлардан қийналиб қолаётган жойи йўқ эди. Кам таъминланган ёки камбағал оила тоифасига кирмас эди. Шунга қарамай, бугунги пандемия даврида кўп қатори бу оилани ҳам ўз ҳолига ташлаб қўйганимиз йўқ, бир неча марта озиқ-овқат маҳсулотлари билан хабар олдик. Имтиёзли кредит шарти билан тикув машинаси, печь олишга кўмаклашдик. Ўзлари ҳам аввалроқ кредитга телевизор, музлатгич, кир ювиш машинаси олишган эди... Айтишларича, марҳума, ўша фожиа юз берган куни ҳам жуда яхши кайфиятда экан... Хуллас, жумбоқ... ва бу жумбоқни ҳозирда олиб борилаётган тергов-суриштирув ишлари ечади, албатта. Мен эса ҳалигача ўзимга кела олмаяпман...
Вилоят прокуратурасидан олинган маълумотга кўра, дастлабки тахминларга кўра қотиллик оилавий жанжал оқибатида содир этилган ва бу жанжалнинг сабаби фақат тергов ҳаракатлари натижаларида аниқланиши мумкин. Ҳозирда ҳолат юзасидан қўзғатилган жиноят иши асосида тергов-суриштирув ишлари давом эттирилмоқда.
Акромжон Сатторов, ЎзА
“Ҳаракат”: Бу даҳшатли воқеанинг тафсилотларини билганларга мурожаат қиламиз, бизга хабар беринг.