16 June 2020
16:32 -
“Бу уят” - Омбудсман Андижондаги қийноқлар ҳақида
Олий Мажлиснинг инсон ҳуқуқлари бўйича вакили Улуғбек Мухаммадиев Андижонда ички ишлар органлари ходимлари томонидан содир этилган қийноқ ҳолатини уят деб таърифлади. Омбудсман ягона тергов қилувчи органнинг ташкил қилинишида зарурат борлигини, лекин бу қийноқлар ва шахсни ҳуқуқларини бузилиши масаласига тўлиқ ечим эмаслигини таъкидлаб ўтди. Бунинг учун ИИВ тизимини тубдан ислоҳ қилиш керак, дея таъкидлади Улуғбек Мухаммадиев “Газета.uz”га берган интервьюсида.
Олий Мажлиснинг инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Улуғбек Мухаммадиев “Газета.uz”га телефон орқали берган интервьюсида Андижонда ички ишлар органлари ходимлари томонидан содир этилган қийноқ оқибатида ҳаётдан кўз юмган кишини ҳолати юзасидан изоҳ берди.
Аввалроқ хабар берилгандек, ички ишлар ходимлари Андижонлик А.Абдукаримовни қиммат тошни бошқа бир шахсга қайтармагани учун ушлашган. 13 кун тергов бўлими ходимлари томонидан қилинган қийноқлар ва зўравонликлардан сўнг у шифохонада ҳаётдан кўз юмган. Айбланувчи уч нафар ички ишлар органлари ходимларига нисбатан Жиноят кодексининг 206, 234 ва 235-моддалари билан айб эълон қилиниб, “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. Шунингдек, вилоят ИИБнинг 5 нафар ходими ишдан бўшатилган ва 19 нафарига турли кўринишдаги қатъий интизомий тартибдаги жазолар қўлланилган. Ҳозирда жиноят иши бўйича прокуратура органлари томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
- Андижонда содир этилган ҳолат бўйича фикрингиз қандай?
- Очиғини айтиш керак: бир сўз билан айтганда, уятда бу. Чунки қийноқлар масаласи кўп йиллардан бери Ўзбекистонни номига доғ тушириб келаётган бир ҳолатда. Бу кўп такрорланади. Яқинда Бош прокуратура билан биргаликда брифинг қилганимизда шу масалага алоҳида эътибор қаратдик. Ҳар йили биз парламентга ҳисобот тақдим этамиз. Икки йилдан бери қийноқлар бўйича маълумотларни сайтимизга жойлаштириб бормоқдамиз, яъни фуқаролардан бу йўналишда мурожаатлар бор, афсуски. Айниқса, энг кўп бўлаётган мурожаатлар бу ички ишлар тизими билан боғлиқ бўлган мурожаатлар.
Мана бутун жамоатчилик ижтимоий тармоқларда қаранг қанақа ҳолат бўлмоқда. Бизнинг мамлакатимизнинг олиб бораётган ҳамма ислоҳотларимизга - қонунийлик, очиқликка қарши тамоман тескари бўлган ҳолат.
- Қийноқ ҳолатларини текшириш бўйича қийинчиликларга учраяпмиз, деган гап айтгансиз. Бу нима билан боғлиқ, Сизнинг ваколатингиз камлиги сабаблими ёки бошқа сабаблар борми?
- Ҳар йили 100 дан ортиқ мурожаатлар бор. Ўша мурожаатлар бўйича биз тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларига юборамиз, чунки бизда бориб тергов қиладиган ваколатлар, имкониятлар ва мутахассислар ҳам йўқ. Ўша соҳани мутахасиссилари кўриши керак экспертиза ва бошқа масалаларни.
Ўша тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларига чиқарамиз ва бир йил давомида аниқланган ҳолатлари 20 тага ҳам етмайди. Лекин бизнинг маълумотимизда 100 дан ортиқ рақамлар беряпмиз. 2019 йили бизда 138 та мурожаат бор эди.
Бош прокуратуранинг маълумотларига кўра, сўнгги уч йил ичида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари томонидан, шу жумладан Омбудсман томонидан ҳам қийноққа солиш, қўрқитиш ва бошқа таъқиблар бўйича 757 та даъво келиб тушган (2019 йилда - 208, 2018 йилда - 352, 2017 йилда - 197). Шулардан фақатгина 33 таси (2019 йилда - 16, 2018 йилда - 10, 2017 йилда - 7 таси), яъни 4,4 фоизи бўйича жиноят ишлари қўзғатилган.
Шунинг учун бу ерда мураккабликлар бор. Ўша брифингда айтилганди, Қийноқнинг олдини олиш қўмитасини ташкил этиш бўйича лойиҳа тайёрланди. Бизда ҳақиқатдан ҳам ҳозир эҳтиёж бор-да. У мустақил қўмита бўлиши керак, ҳеч кимга - на Ички ишлар вазирлигига, на прокуратурага, на омбудсманга бўйсунмаслиги керак. У объектив ҳамма мурожаатларни чуқур ўрганадиган бир ташкилот бўлиши керак. Керак бўлса парламент олдида ҳисобот берадиган бўлиши керак. Ана ўшанда бизга бўлаётган мурожаатларни кўп қисмини аниқлаб, тагига етишга имконият бўлади бизда.
- Айтиб ўтилган Қўмитани ташкил қилиниши мавжуд муаммоларни бартараф этишга етарли бўлади деб ўйлайсизми? ИИВ тизимига бошқа ислоҳотлар қилиш керакми?
- Қўмита бу битта қадам. Лекин бу битта қўмита билан биз тўлиқ шу соҳани ислоҳот қилиб қамраб ололмаймиз. 2019 йилги ҳисоботимизда биз таклиф киритганмиз ҳамма ҳуқуқ муҳофаза қилувчи органларнинг тизимида тергов бўлим, департамент бошқармаларини ягона қилиш бўйича таклиф киритганмиз, чунки ҳар йили энг кўп фуқаролардан келаётган мурожаатлар шахсий ҳуқуқлар йўналишида бу тергов масаласидаги мурожаатлар.
Кўпгина ривожланган мамлакатларда тергов департаменти, вазирлик идора шаклида алоҳида фаолият юритувчи мустақил ташкилот. Мисол учун, шу идора ходимлари, шу гумон қилинаётган шахсни ушлайди, уни олиб келиб тергов қилади, уни сақлайди ҳибсхонада ва уни қамоқхонада ҳам назоратини олиб боради. Бу ҳаммаси битта тизимда давом этяпти. Бу эскидан қолган тизим.
Ривожланган мамлакатларда ушбу орган ушладими, шу тегишли органларга топширади. Терговдан сўнг уни судга топширади. Суд ҳукмини эълон қилгандан сўнг у умуман бошқа органда бориб жазо ўтайди. Буни тубдан ислоҳ қилиш деган масала олдиндан айтилади. Шунинг учун биз шу ҳамма тергов қилувчи бўлимларни бирлаштириш таклифини берганмиз. Бу биринчи қадам. Кейинчалик бора-бора балким бир-икки йилда бўлмас. Масалан беш йиллик режа қилиб шу жазо ижро этувчи тизимини ҳам ИИВ тизимидан олиб қўйиш керак. Биз таклиф берганмиз ёки Адлия вазирлигига ёки алоҳида орган ҳам бўлиши мумкин.
Бу янгилик эмас. Бутун ривожланган мамлакатларда бу тизимлар амал қилади. Буни юристлар яхши билади. Лекин буни иккинчи томони бор: бизда ҳозир мураккаблиги шундаки, бизнинг молиявий имкониятларимиз билан ҳам боғлиқ. Шу идораларни ташкил қилиш учун мамлакат бюджетидан катта харажат талаб қилинади.
- Бу масала бўйича ҳисоб-китоб қилинганми?
- Буни ҳисоб-китобини ўзини мутахассислари қилиши керак. Агар ИИВ рози бўлса, улар ҳисобини чиқариши керак ёки Адлия ёки прокуратура ҳисобини чиқариши мумкиндир. Биз бу билан шуғулланмаганмиз, бизда рақамлар йўқ.
- Демак, ИИВ тизимида ислоҳотларни амалга оширишга масалани фақат молиявий жиҳати ҳалақит берадими?
- Агар тезлик билан қилиш керак бўлса, биринчи навбатдан молиявий. Лекин босқичма-босқич қилишда буни бошқа ечимини топса бўлади. Яъни бир неча йиллик режа қилиб, босқичма-босқич ҳуқуқий асосини яратиш, кейин вазирлик ёки идора бўлса шуни яратиш ва унга ваколатни секин бериб бориш.
- Ислоҳотларни бошлаш учун унга ким старт бериши керак? Президентми? Биронта вазирликми? Жамоатчиликми? Парламентми?
- Яхши бўларди парламент ва ҳукумат буни олиб чиқса давлат раҳбарига. Ман ўйлайман, давлат раҳбари қўллаб-қувватлайди. Чунки биз ҳисоботимизни парламентга, ҳукуматга киритяпмиз ва бошқа идораларга ҳам киритмоқдамиз. Ҳукумат, биринчи навбатда, маблағ нуқтаи назардан ўзини фикрини бериши керак. Чунки бу масалада ҳукумат жавобгар. Парламентга киритилса, шунда аён бўлади қай шаклда бўлиши.
Лекин, ривожланган мамлакатларнинг шу тизимига ўтмас эканмиз, қийноқ, инсон ҳуқуқларини бузилиши ҳолатлари давом этаверади.
- ИИВ тизими билан боғлиқ яна битта савол бор эди. Психологик тарафдан ходимларнинг ишлаб турган лавозимига тўғри келадими, биронта аттестация қилиш жараёнларида бир механизм борми ёки бу соҳада оқсоқлик борми?
- Сиз кадрлар сифати ҳақида гап кўтармоқдасиз. Ҳозирги бўлган вақеа албатта ўша кадрларни салоҳиятидан дарак беради-да. Бу ерда баҳс қилишнинг ҳожати йўқ. Шунинг учун, вазирлик тизимида ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларида ўзини ички қоидалари, шартлари бор, ходимларни танлаш, хизматга олиш ва улар билан ишлаш бўйича. Лекин ҳозирги бўлаётган жараёнлар улардаги мавжуд тизимни қайта кўриб чиқиш, уни янгилаш, зарур бўлса шу ривожланган мамлакатлардаги стандартларни жорий этиш масаласини ўйлаб кўриш керак.
Куч ишлатиш - бу жаҳолатнинг белгиси. Жаҳолат - бу билимсизлик дегани. Яъни тергов соҳасида билимга эга бўлмаган, яхши ўқимаган, ўзини устида ишламаган, билимсиз одам - жоҳил - куч ишлатади. Мажбурлаш йўли билан кўрсатмаларни олади. Шунинг учун, биз жиддий қарашимиз керак айнан кадрлар масаласига.
Шуҳрат Латипов суҳбатлашди
Манба – Gazeta.uz, 15 июнь 2020 йил