15 June 2020
15:39 -
Адлия Вазирлиги: Гулнора Каримованинг Париждаги мулки сотувидан тушган 10 млн доллар бюджетга ўтказилган. “Ҳаракат”: Бу хабарга тўла ишониш қийин!
Адлия Вазирлиги Гулнора Каримова олиб чиққан 1,3 млрд долларлик мулкларни қайтариш бўйича маълумот берди. Маълум қилинишича, ўтган ойда Париждаги кўчмас мулк сотувидан тушган 10 млн доллар маблағ республика бюджетига ўтказиб берилган.
Адлия Вазирлиги Ахборот Хизмати раҳбари Севара Ўринбоева чет элга ноқонуний олиб чиқилган активларнинг Ўзбекистонга қайтарилиши борасида олиб борилаётган ишларга бағишланган брифингда Гулнора Каримова томонидан жиноий йўл билан орттирилган мулкларни қайтариш бўйича қатор давлатлар билан ҳамкорликда иш олиб борилаётганини билдирди.
“Адлия Вазирлиги ва Бош Прокуратура томонидан Ўзбекистоннинг ваколатли идоралари иштирокида Гулнора Каримова томонидан жиноий йўл билан орттирилган мулкларни Ўзбекистонга қайтариш бўйича олиб борилган саъй-ҳаракатлар натижасида жорий йилнинг 14 май куни Франциядан 10 миллион АҚШ доллари миқдоридаги активлар Ўзбекистонга қайтарилганди.
Шу билан бирга, қайд этиш жоизки, мулкларни қайтариш бўйича барча музокаралар ва тадбирлар расмий даражада Ўзбекистон қонунчилиги ва халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқ олиб борилмоқда.
Жумладан, Ўзбекистонга қайтарилган маблағлар Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик даъвоси бўйича Париж шаҳри судининг 2019 йил 29 июндаги қарори ижроси доирасида мусодара қилинган Париж шаҳри Марашал Манури кўчасидаги “Triplex” турар жой мажмуасида жойлашган кўчмас мулкни сотишдан келиб тушган.
Шунингдек, Адлия Вазирлиги ва Бош Прокуратура томонидан Ўзбекистоннинг ваколатли идоралари иштирокида Гулнора Каримова томонидан жиноий йўл билан орттирилган 1,3 млрд АҚШ долларидан ортиқ миқдордаги мулкларни қайтариш бўйича Швейцария, АҚШ, Франция, Россия Федерацияси ва бошқа давлатларнинг ваколатли органлари билан ҳамкорликда иш олиб борилмоқда.
Алоҳида таъкидлаш лозимки, мазкур маблағлар Ўзбекистон Республикаси Давлат Бюджетига ўтказиб берилди ва умумий тартибда ишлатилади. Жумладан, Франциядан қайтарилган маблағлар сарф қилиниши режалаштирилган ижтимоий лойиҳалар ва уларнинг амалга оширилиш жараёни ҳақида шаффоф маълумотлар кенг жамоатчиликка мунтазам ва даврий тақдим қилиб борилиши режалаштирилган. Бу ҳақда Молия Вазирлигининг мутасадди вакилининг чиқишида батафсил тўхталиб ўтилади”, деди Севара Ўринбоева ўз чиқишида. // Kun.uz
“Ҳаракат”: Бу хабарга тўла ишониш қийин, аммо, бошқа йўлимиз йўқ. Ҳозирча, бу мақолани расмий ҳужжат сифатида сақлаб қолаверамиз. Асосий жавобгар, табиий, Севара Ўринбоева бўлади.