15 June 2020
06:18 - Туркия Соғлиқ Вазири ўз мамлакати мақсадларидан узоқлашаётгани, кеча 15 ватандош оламдан ўтганини тан олди. Турклар отатуркчиларнинг “Миллат Иттифоқи” альянсига юз ўгирмоқдалар!!!

Туркия Соғлиқ Вазири Фаҳритдин Хўжа кеча 1 кунда 15 киши коронавирус туфайли оламдан ўтганини, 1556 киши коронавирус юқтирганини ва ўз мамлакати асосий мақсаддан узоқлашаётганини тан олди. Мана унинг сўзларидан бир қисми: “Янги касаллар сони тузалганлардан каттадир. Бизда интенсив терапия ва янгидан нафас олишга йўналтирилган ускуналар сони кераклигидан камлиги маълум бўлмоқда.”

Бу жумлалар туркларнинг “Жумҳурият” газетасини охирги сонидан олинди.

Айни замонда, Евро-Осиё Тадқиқотлар ташкилотининг президенти Кемал Ўзкираз айтишича, агар бугун президент сайловлари ўтказилса, жорийдаги Президент Ражаб Эрдўған учун 42 фоиз сайловчи овоз беришга тайёр эканлиги, ўз ичига Жумҳурият Халқ Партияси ва Яхши Партияларни олган “Миллиёт Иттифоқи” альянси учун овоз беришга тайёр бўлганлар 40 фоиз эканлигини очиқлади. Исломчиларнинг Саодат Партияси ҳам бу альянсга овоз беришга тайёр экан. Демак, бу фоиз яна ҳам ортади.

Кемал Ўзкираз яна ўша отатуркчиларнинг “Жумҳурият” газетасида очиқлашича, ўз ичига Адолат ва Тараққиёт Партияси ҳамда ўта миллатчиларнинг Миллиёт Халқ Партиясини олган “Жумҳур Иттифоқи” альянси учун 42 фоиз сайловчи овоз беришга тайёр экан.

Бу рақамлар кўрсатмоқдаки, яқинда сайловлар бўлса, айнан отатуркчиларнинг “Миллиёт Иттифоқи”, яъни Жумҳурият Халқ Партияси ва Яхши Партия ғалаба қозонади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону