14 June 2020
14:40 -
Андижонда содир бўлган ёнғинни бартараф этиш учун 13 та ёнғин ўчириш экипажи жалб қилинди
Жорий йилнинг 14 июнь куни тахминан соат 01:44 да Андижон вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига (ФВБ) Хўжабод тумани «Мустаҳкам» МФЙ, Э.Қосимов кўчаси 17-уйда жойлашган «Хўжарбод Файз-М» МЧЖ ҳудудида ёнғин содир бўлганлиги тўғрисида маълумот келиб тушган.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизматининг хабар беришича, ёнғин оқибатида тахминан 1200 м2 майдонининг ички қисмидаги тикув дастгоҳлари ва ярим тайёр маҳсулотларига зарар етган.
Мазкур вазият юзасидан вилоят ФВБнинг раҳбарияти бошчилигида 13 та ёнғин ўчириш экипажи воқеа жойига етиб борган. Олиб борилган тезкор чоралар натижасида ёнғин соат 02:15 да ўраб олиниб, 03:45 тўлиқ бартараф этилди.
Қутқарувчиларнинг саъй-ҳаракатлари туфайли мазкур цехнинг ертўласидаги қиймати 3 миллиард сўмлик тайёр маҳсулотлар, 6 та «Исузи» автобуси сақлаб қолинди.
Айни вақтда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари ўрганилмоқда. // ЎзА