11 June 2020
17:01 - Марказий Банк раиси ўринбосари Беҳзод Ҳамроевга кўра, биздаги мавжуд инструментлар ҳар қандай хатарнинг олдини олишга етарли эмиш. Хўш, нимага аҳволимиз ҳозир ўта ғариб?

Бугун, 11 июнь куни Марказий Банк томонидан бошқарув йиғилиши якунлари ва унда қабул қилинган қарор юзасидан онлайн брифинг ўтказилгани ҳақида ҳамма қўғирчоқ оммавий ахборот воситалари хабар бердилар.

Марказий Банк раисининг ўринбосари Беҳзод Ҳамроев асосий ставканинг туширилиши ёки ўз миқдорида ушлаб турилишининг валюта курсига таъсири ҳақидаги саволга жавоб бериб, оғзига келган нарсаларни айтиб вайсабди.

Унинг фикрича, инфляция пасаядиган бўлса, унинг бошқа кўрсаткичларга таъсири ҳам пасайиши керак. Шу сабабли бизда фоиз ставкаларини тушириш асосий муаммолардан бири бўлиб қолганмиш. Чунки, фоиз ставкалари тушурилса, мамлакатда нархлар барқарорлиги таъминланармиш.

Бу фикрлар тўппа-тўғри, ДЕЙДИ МУХБИРИМИЗ. Аммо, бизда ҳамма банклар ўйинчоқ ташкилотлардир. Юқоридан, яъни ПРЕЗИДЕНТ ИДОРАСИДАН қандай топшириқ келса, уни бажариш билан машғуллар. Шу сабабли, мустақил бўлганимиздан бери мамлакатимизнинг аҳволи кун сайин ёмонлашиб бормоқда.

Демак, аслида, Ўзбекистонда ФУНДАМЕНТАЛ ИСЛОҲОТЛАР ЎТКАЗИШ ва давлатни мустақил структурага айлантириш керак. Мана, кўриб турибмизки, ҳатто АҚШдек давлатда ҳам, унинг президенти истаган нарсасини қилолмайди. Ҳамма нарсани ҳисобга олиб, мамлакат келажаги учун муҳим бўлган ишларни қилади. Шундай экан, АҚШ давлатининг раҳбарлари айтаётган гапларга эмас, уларнинг қилаётган ишларига эътибор бериш керак, улардан ўрганиш керак ва ШАРТ.

Марказий Банк раисининг ўринбосари Беҳзод Ҳамроев эса, ҳозир ҲАР ҚАНДАЙ ИШ ҚИЛИШГА ЕТАРЛИ КУЧ бизнинг банкларда бор, аммо юқоридан келадиган ТОПШИРИҚЛАР - ҳақиқий аҳволдан келиб чиқмаятгани туфайли - ҳаммаёқ дабдала. Чунки, топшириқларнинг мақсади – аҳолини ЛАҚИЛЛАТИШ, бизда аҳолининг ўртача ойлиги ҳатто собиқ Совет давлатлари ичида ҳаммадан ёмон эканлигини ҳаммадан яшириш.

Шу сабабли, "Бирлик" Халқ Ҳаракати Партияси йиллардан бери айтиб келаётган ФУНДАМЕНТА ИСЛОҲОТЛАР ҳақида ўйлаш, давлатни Беҳзод Ҳамроев кабилардан тозалаш лозим ва ШАРТ.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону