11 June 2020
11:46 - Ўзбекистонда ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ишларининг самарадорлиги оширилармиш, Вазирлар Маҳкамаси бу ҳақда қарор қабул қилганмиш
Мамлакатимизда ҳукмронлик қилаётган режимнинг қўғирчоқ оммавий ахборот воситалари хабар қилишича, Вазирлар Маҳкамаси “Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ишлари самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” қарор қабул қилибди.

Нимамиш, у ҳужжат ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ишларини самарали ташкил этиш, бу борадаги ишларга вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларини фаол жалб этиш, шунингдек, ҳарбий-ватанпарварлик, маънавий-маърифий, маданий ва оммавий спорт тадбирларини ўтказишда соғлом рақобат муҳитини яратишни назарда тутганмиш.

Хабарларда айтилишича, қуйидагилар:

- Ҳарбий-маъмурий секторларда ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ишларини баҳолаш бўйича танлов ўтказишнинг асосий мақсади ва вазифаларини, танловни ташкил этиш ва ўтказиш ҳамда танлов иштирокчиларини баҳолаш ва ғолибларни тақдирлаш тартибини назарда тутувчи Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш борасида амалга оширилаётган ишларни баҳолаш бўйича танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом;

- Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш борасида амалга оширилаётган ишларни баҳолаш бўйича ташкилий ишчи гуруҳ таркиби тасдиқланди.

Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш борасида амалга оширилаётган ишларни баҳолаш бўйича ташкилий ишчи гуруҳ (Б. Қурбонов):

- жойларда ҳарбий-маъмурий секторлар томонидан ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан тизимли мониторинг ўрнатади;

- зарур ҳолларда, ушбу ишчи гуруҳ фаолиятига бошқа вазирлик ва идораларнинг вакилларини белгиланган тартибда жалб этиш чораларини кўради.

Мавжуд режимнинг ҳудудий органлари ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш борасидаги ишлар сифатли ташкил этилиши ва ўтказилишини таъминлаш билан шуғулланишармиш.

Хуллас, навбатдаги масхарабозлик ҳужжати қабул қилинибди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону