08 June 2020
14:15 -
АҚШ вирус тестини ўтказиш учун зарур воситаларни Ўзбекистонга етказиб берди
5 июнь куни, Қўшма Штатлар Ўзбекистонга COVID-19 га қарши қарши курашда кўрсатаётган ёрдамнинг бир қисми сифатида, АҚШ элчихонаси Ўзбекистон Санитария-эпидемиологик Осойишталик Агентлигига коронавирус тести ўтказиш учун зарур воситаларни етказиб берди. Бу ҳақда элчихона ахборот хизмати Kun.uz'га хабар берди.
“Соғлиқни сақлаш вазирлигидаги ҳамкорларимиз билан бирга ишлаб, биз ушбу хавфли вирусни аниқлаш ишини яхшилаймиз, касалликка чалинганлар сонини камайтирамиз ва Ўзбекистонда одамлар ҳаётини сақлаб қоламиз”, – деди элчи Даниел Розенблюм.
Таъкидланишича, бу USAID ҳадя этаётган тест воситаларининг биринчи тўпламидир. У 15000 та тест ўтказишга етарли QIAGEN RNA реагентларини жамлаган 60 та қутидан иборат. 10000 та тест учун мўлжалланган яна 40 та шундай қути бир неча ҳафтадан сўнг Ўзбекистонга етиб келади.
“Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги номидан ушбу ёрдам учун Қўшма Штатларга миннатдорлик билдирамиз. Ушбу реагентлар коронавирусга қарши курашимизда асқотади ҳамда ватандошларимизнинг соғлиги ва фаровонлигини яхшилайди”, – деди агентлик директори Баҳодир Юсупалиев.
Маълумот учун, USAID Ўзбекистонга коронавирусга қарши кураш учун 3,9 миллион доллар бермоқда. Бу ёрдам лабораторияларни кенг кўламли тестлар ўтказишга тайёрлаш, соғлиқни сақлаш муассасаларида инфекция тарқалишининг олдини олиш ва назорат қилиш, COVID-19 га оид тезкор чораларни такомиллаштириш, касаллик юқтирганлар ҳолатини бошқариш тизимини кучайтириш, вирус тўғрисидаги дезинформацияга қарши курашиш ҳамда жамоаларни ҳамжиҳатликда ишлашга жалб қилишни ўз ичига олади.
COVID-19 тарқала бошлангандан буён АҚШ ҳукумати пандемияга қарши курашга қаратилган халқаро кўмак учун бир миллиарддан ортиқ маблағ ажратди. // Kun.uz
“ҲАРАКАТ”: АҚШ ҳукумати ўзининг ички муаммоларига қарамасдан, бу йил Ўзбекистонга 1 млрд доллар ёрдам бергани кулгили нарса, дейди мухбиримиз. У мамлакатда ўрта-миён уйнинг нархи 1 млрд доллар атрофида эканлигини эсласак, бу хабар ростдан ҳам кулгили эканлигига ишонамиз.