03 June 2020
11:48 - Навбатдаги масхарабозлик: Шавкат Мирзиё халқаро рейтинг ва индекслар ўрнини яхшилаш, давлат органлари ва ташкилотларида улар билан ишлаш тўғрисида фармон имзолабди

Ҳурматли ўқувчиларимиз, тушуниш керакки, Ўзбекистонимизни ҳозирги ғариб аҳволдан олиб чиқиш учун, бизда ФУНДАМЕНТАЛ сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлар ўтказиш, Россия ва бошқа давлатларда қуллардек ишлаётган фуқароларимиз сонини кескин камайтириш, улар олаётган ойлик маошларни кескин орттириш масалалари билан шуғулланиш лозим. Аммо, минг афсуски, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиё КОСМЕТИК ислоҳотлар ўтказиш масалалари билан машғул бўлмоқда.

Шавкат Мирзиё кеча 2 июнда имзолаган “Ўзбекистон Республикасининг Халқаро рейтинг ва индекслардаги ўрнини яхшилаш ҳамда давлат органлари ва ташкилотларида улар билан тизимли ишлашнинг янги механизмини жорий қилиш тўғрисида” номли фармони косметик ислоҳотлардан яна биттасидир. Нимамиш, унинг фармони бажарилса, мамлакатимиз ва аҳолисининг аҳволи янада яхши бўлармиш.

Аҳволимизни яхшилаш учун, авваламбор, Ўзбекистонни пост-Совет давлат системасидан ҳақиқий давлатга айлантириш ҳақида ўйлаш ва шу йўналишда ишлар олиб бориш зарур. Шавкат Мирзиё эса, “Халқаро рейтинг ва индекслар билан ишлаш бўйича республика кенгаши” тузиш каби масхарабозлик ишлари билан машғул, халқни шулар билан алдаш билан шуғулланмоқда.

Давалатимиз ва аҳолисининг аҳволини жиддий шаклда юксалтириш учун Ўзбекистонда ФУНДАМЕНТАЛ сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлар ўтказиш ШАРТ. Мухолифатдаги “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси лидери Абдураҳим Пўлат йиллардан бери айтиб келаётганидек, ФУНДАМЕНТАЛ сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлар йўли билан мамлакатимизни ДЕМОКРАТИК ва ТЎЛА БОЗОР ИҚТИСОДИЁТИГА ўтган давлатга айлантиришдир.

Ўзбекистонда ўтказилиши керак бўлаган ФУНДАМЕНТАЛ сиёсий ва иқтисодий ислоҳотларнинг марказида, мамлакатимизни ТЎЛА демократиялаштириш, яъни давлат органларини бир-биридан тўла мустақил қилиш, оммавий ахборот воситаларини ТЎЛА МУСТАҚИЛ ҚИЛИШ ва иқтисодиётимизни ТЎЛА бозор иқтисодиётига ўтказиш ғоялари ётибди.

Шавкат Мирзиёнинг тақими бундай нарсаларни тушунмайди ҳам. Демак, ҳамма нарсани уни тахтдан туширишдан бошлаш ШАРТ эмасми? У тахтга ўтирганидан бери шундай ишлар билан машғул-ку!!!

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону