30 May 2020
17:49 - Бош Прокурор ўринбосари Светлана Ортиқ ва Олий Мажлис Омбудсмани Улуғбек Муҳаммадидан Шавкат Мирзиёга шапалоқ: Бизда аҳвол аввал ҳам ёмон эди, аммо ҳокимият ва ҳукумат буни тан олмасди

Кеча Ўзбекистон Бош Прокурори ўринбосари Светлана Ортиқова, Олий Мажлис Омбудсмани Улуғбек Муҳаммадиев расмий брифингларда қатнашиб, Ўзбекистонимизда инсон ҳуқуқлари бўйича, инсонларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича аҳвол ЎТА ЁМОН эканлигини тан олдилар, бунинг сабабчиси – бундай аҳволни шу пайтгача тан олмай келган ҲУКУМАТ ва ҲОКИМИЯТ эканлигини уруғуладилар.

Бу икки расмий инсон, уларнинг иккаласи ҳам ҳокимият идораларида ишлашади, жуда кўплаб мисоллар билан аҳвол аввалдан ўта ғариб бўлгани, ҳозир шароит ўзгараётганига имо-ишоралар қилдилар, уларни ростакам ўрганиш ва уларни тузатиш учун нималар қилиш кераклиги ҳақида катта лекциялар ўқидилар.

Бу лекцияларни бу қисқа хабаримизда тўла очиқлаш ниятимиз йўқ, дейди “Ҳаракат” мухбири, аммо бир нарса аниқ – хатолар тан олинган. Бундан ҳам муҳими, ХАТОЛАРНИНГ бош айбдорларидан бири – 13 йил Бош Вазир бўлган, ҳозир ПРЕЗИДЕНТлик қилаётган Шавкат Мирзиё эканлигига ИМО-ИШОРАЛАР қилинган.

Олий Мажлис Омбудсмани Улуғбек Муҳаммадиев (расмда) 2020 йилда 24 та мониторинг олиб борилгани, уларда ҳокимиятнинг расмий вакилларидан ташқари, инсон ҳуқуқлари масалалари билан шуғулланувчи Инсон Ҳуқуқлари “Эзгулик” Жамияти, Демократия ва Инсон Ҳуқуқлари Институти, “Юксалиш” Умуммиллий Ҳаракати, Инсон Ҳуқуқлари бўйича Миллий Марказ каби ташкилотларнинг вакиллари ҳам фаол иштирок этганларини алоҳида урғуланган.

Олий Мажлис Омбудсмани ўз брифингида Ўзбекистон БМТнинг 1984 йилда қабул қилинган “Қийноққа солиш, муомалада бўлиш ва жазолашнинг бошқа шафқатсиз ёки ғайриинсоний бошқа турларига қарши курашиш” конвенциясии 1995 йилда ҳимоя қилгани, давлат конвенцияда белгиланган қоидаларга амал қилишни ўз бўйнига олгани, миллий превентив механизм эса конвенция давоми сифатида 2002 йилда факультатив протокол билан жорий қилингани маълум қилингани, Ўзбекистон ҳали бу протоколга қўшилмаган ва айни пайтда жорий қилинган миллий превентив тизими протокол ҳали қабул қилинмаган бўлса-да, ушбу тизим мамлакатда апробациядан ўтказилаётгани, натижаларга қараб, факультатив протокол алоҳида қонун сифатида имзоланиши мумкинлигини урғулаган.

Кўриб турибсизки, бу жараёнларнинг ҳақиқий натижалари бўйича ҳамма нарсанинг бош айбдори - 13 йил Бош Вазир бўлган, ҳозир Президентлик қилаётган Шавкат Мирзиё ЖАЗОЛАНИШИ керак бўлади. Табиий, узоқ йиллар прокуратура системасида ишлаб келган Светлана Ортиқова ҳам жазоланиши керак.

Кўрамиз, натижалар қандай бўлади?

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону