29 May 2020
14:09 -
Хитойдаги Гонгконг номли мухтор ҳудуд раҳабрияти АҚШдан бу ҳудуд масаласида эҳтиёт бўлишни сўрамоқда
Бу дунё ўта мураккаб, турли ҳудудлар турли замонларда ўта мураккаб аҳволга тушиб қолмоқдалар. Мураккаб замондаги муаммоларнинг ечим йўли – демократиядир. Аммо, буни ҳамма тушунаётгани ҳам йўқ, тушуниш учун кучли демократик институтлар лозим.
Масалан, 2010 йилдаги воқеалар туфайли Қирғизистон ўзбеклари Қирғизистонда миллат сифатини ҳам феълан йўқотдилар.
Ҳозир шунга ўхшаш воқеалар – расман Хитойнинг махсус мухтор ҳудуди ҳисобланса ҳам, феълан Пекиннинг назорати остида қийин аҳволда қолаётган Гонгконг махсус мухтор худудидир. Бу ҳудуд узоқ йиллардан бери Буюкбритания колонияси бўлган, 1997 йили махсус шартнома асосида, 2047 йилгача МАХСУС МУХТОР ҲУДУД статуси билан Хитойга қайтарилган эди.
Унутмайликки, бу ҳудуда Ғарб ширкатлари, авваламбор АҚШ ширкатлари катта роль ўйнамоқдалар. Табиий, у ерда демократия даражаси мисли кўрилмаган даражада юқори.
Шундан чўчиган Пекин маъмурияти Гонгконгни ҳам ўзининг оддий ҳудудига айлантириб олиш ниятида. Пекинни ҳам тушуниш мумкин. Аммо, икки ўт ўртасида айнан Гонгконг қолиши муқаррар. Бу ҳудуд аҳолиси 7-8 миллион эканлигини ҳам унутмаслик керак.
АҚШ маъмурияти бу ҳудуд Пекин томонига тўла ўтиб кетиш хавфи остида, кескин ҳаракатлар қилмоқда. АҚШ-Хитой иқтисодий уруши давом этаётган пайтда – аҳвол жуда ҳам ҒАРИБ эканлигини тўғри тушуниш керак.
Шу сабабли бўлса керак, Гонконг раҳбарияти АҚШга мурожаат қилиб, аҳволни кескин ўзгартирмасдан фойдали ишлар қилишга чақирмоқда. Гонгконг раҳбариятининг фикрича, агар Пекин куз ойларигача ўз фикрини амалга ошириш ғоясидан чекинмаса, охир-оқибатда АҚШ истисодиёти учун катта зарба бўлиши муқаррар.
Демак, бу ҳудуд атрофидаги муаммоларни жуда катта эҳтиётлик билан ҳал этиш устида ўйлаш керак.
Бу ҳудуддаги аҳволни тўла тушуниш учун Ғарб агентликлари бу ҳақда нималар ёзаётганларини билиш жуда ҳам муҳим. Аммо, бу қисқа хабарда ҳамма ҳақиқатни тўла очиб бериш ҳам осон эмас.