Маълумки, айнан Мамедамин Расулзода раҳбарлигидаги Мусават Партияси 28 май 1918 йилда Озорбайжоннинг мустақиллигини эълон қилган, мустақиллик асосларини яратганди.
Бу улуғ кун муносабати билан билан ҳайкал олдига жорийдаги мухолифат лидерлари ҳам келиб, ўз ҳурматларини билдирдилар. Карантин муносабати билан у ерга бир вақтнинг ўзида кўпчилик боришига йўл қўйилмагани сабабли, мухолифт лидерлари - Озорбайжон Халқ Фронти Партияси раиси Али Каримли ва Мусават Партияси раиси Ориф Гажлили - яқин сафдошлари билан биргаликда келиб, Мамедамин Расулзода туғилган Боку яқинидаги Новхан шаҳарчасидаги ҳайкали олдида унга ҳурматларини намойиш қилдилар.
Шу ернинг ўзида Али Каримли “Озодлик” газетаси мухбирига интервью бериб, Озорбайжон миллатининг буюк ўғлига ҳурматларини билдирди, унинг номини ҳеч қачон йўқ қилолмаган коммунистик режимни қўйиб туринг, бундан кейин ҳам унинг исмини ҳеч ким йўқ қилолмаслигини урғулади.
Эслатиш керакки, Бокуни 1920 йилда Москва ёрдамида коммунистлар босиб олгандан кейин, Мамедамин Расулзода 1922 йилда мажбуран СССРни тарк этган, турли Европа мамлакатларида яшаган, 1947 йили Туркияга кўчиб кетгач, 1955 йил 6 март куни ўша ерда оламдан ўтган эди.
Расмда - Мамедамин Расулзоданинг ўзи туғилган Новхан шаҳарчасидаги ҳайкали олдида Али Каримли ва Ориф Гажлили сафдошлари билан.