28 May 2020
13:23 -
Ҳаммаёқ масхарабозлик: Ўзбекистонда ҳукуматнинг ички ишлар органларига алоқадор янги қарор қабул қилинармиш. “Бирлик” Партияси нима дейди?
Жорийдаги ҳукуматнинг “Ички ишлар органлари ахборот хизматлари фаолиятини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори лойиҳаси муҳокама учун эълон қилинибди.
Бу лойиҳага кўра, Ички Ишлар Вазирлигининг “Postda-На посту” газетаси ва “Qalqon-Щит” журналларининг қўшма таҳририяти бу вазирликнинг ахборот воситаси ҳисобланармиш, унинг асосида турли нашрлар ўз ишини давом эттирармиш.
Бундан ҳам кулгилиси, Мудофаа Вазирлиги - Ички Ишлар Вазирлигининг ахборот хизматлари фаолияти доирасида фото ва видео материаллар тайёрлаш учун видеорегистраторли учувчисиз учиш аппаратлари ва унинг эҳтиёт қисмларини харид қилиш, олиб кириш ва республика ҳудудида фойдаланишга рухсат берилармиш.
Хуллас, Ўзбекистон тўла масхарабозлик системасига ўтмоқда.
Вақти келгани учун эсалатиш керакки, ҳақиқий мухолифатда бўлган “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси йиллардан бери Ўзбекистонимиз ФУНДМЕНТАЛ сиёсий ва иқтисодий ислоҳотларга муҳтож эканлигини, бизга айнан ФУНДАМЕНТАЛ ислоҳотлар кераклигини айтиб келмоқда. Аммо, ҳеч ким унга қулоқ солмаяпти.
Шу сабабли, яна қайтарамиз, “Бирлик” таклиф қилаётган ислоҳотларининг асосий ғоялари қуйидагичадир. Ўзбекистонда ўтказиладиган ФУНДАМЕНТАЛ сиёсий ва иқтисодий ислоҳотларнинг марказида, мамлакатимизни ТЎЛА демократиялаштириш ва ТЎЛА бозор иқтисодиётига ўтказиш ғоялари ётибди. Шавкат Мирзиёнинг тақими бундай нарсаларни тушунмайди ҳам. Демак, ҳамма нарсани уни тахтдан туширишдан бошлаш ШАРТ.