27 May 2020
12:13 -
Шавкат Мирзиё масхарабозликларини давом эттирмоқда: У инвестицион лойиҳага қараб ҳокимларнинг дунёқарашига баҳо берармиш. “Бирлик” Партияси қаерга қарамоқда?
Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган режимнинг қўғирчоқ оммавий ахборот воситалари хабар беришича, бугун 26 май куни ўтказилган йиғилишда Президент Шавкат Мирзиё йирик лойиҳалар билан кифояланиб қолмасдан, аҳоли даромадини оширишга қаратилган кичик лойиҳаларга инвестиция жалб қилиш лозимлиги ҳақида гапириб қолибди.
Мана унинг вайсашларидан мисоллар:
“Сўнгги уч йилда қиймати 17 миллиард доллар бўлган йирик ишлаб чиқариш корхоналари фойдаланишга топширилди. Лекин ушбу лойиҳалар иқтисодиётимизга нима берди, деган саволга ҳали ҳам бирор раҳбарда аниқ жавоб йўқ, десак тўғри бўлади.
Кичкина бир мисол, Нукусда 8 минг тонна полимер ишлаб чиқариш лойиҳаси 2017 йилда ишга тушган бўлишига қарамасдан, ҳалигача 3 минг тонна қувватда ишлаб келган. Ушбу корхона «Ўзбекнефтгаз» томонидан қурилиб, яқинда давлат активларини бошқариш агентлигига ўтказилди. Шу пайтгача бирорта давлат идораси бориб сўрамаган. «Нега давлатнинг бунча пули кетиб, ускуна ишламаяпти» деган одам йўқ.
Агар мана шу 17 миллиард АҚШ доллар ҳақиқатда иқтисодиётимизга кирса, қанча ўзгариш бўларди? Ҳеч ким ўйламайди. Иккинчидан, 50 фоизга ишлайди. Биров бориб сўрамайди. Шуни назорат қиладиган ташкилотлар нима учун ойлик оляпти, деган саволгаям жавоб йўқ.”
Унинг валдиришларига қараганда, ҳарқандай инвестицион маблағни кўпроқ хусусий секторларга бериш орқали яхши натижага эришилганмиш. Шуларга ишонадиган содда ўзбеклар ҳали ҳам борми? Табиий, бор. Демак, авваламбор улардан қутилиш керак.
Қандай қилиб? Ўзбекистонда ФУНДАМЕНТАЛ ислоҳотлар ўтказиб.
Ҳақиқий мухолифатда бўлган “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси йиллардан бери Ўзбекистонимиз ФУНДМЕНТАЛ сиёсий ва иқтисодий ислоҳотларга муҳтож эканлигини, бизга айнан ФУНДАМЕНТАЛ ислоҳотлар кераклигини айтиб келмоқда. Аммо, ҳеч ким унга қулоқ солмаяпти.
Шу сабабли, яна қайтарамиз, “Бирлик” таклиф қилаётган ислоҳотларининг асосий ғоялари қуйидагичадир. Ўзбекистонда ўтказиладиган ФУНДАМЕНТАЛ сиёсий ва иқтисодий ислоҳотларнинг марказида, мамлакатимизни ТЎЛА демократиялаштириш ва ТЎЛА бозор иқтисодиётига ўтказиш ғоялари ётибди. Шавкат Мирзиёнинг тақими бундай нарсаларни тушунмайди ҳам. Демак, ҳамма нарсани уни тахтдан туширишдан бошлаш ШАРТ.
Расмда "Бирлик" Партияси лидери Абдураҳим Пўлат ва жорийдаги Президент Шавкат Мирзиёни кўрмоқдасиз.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Ботир Норбоев
"Бирлик" тузилган кунлардан бери унинг фаоли, адабиётшунос, фан доктори. Сўнги йилларда Чимкентда ва Туркияда яшади. 2019 йил 24 февралда То...
Добавить сведения