24 May 2020
10:26 -
Абдулла Ариповнинг туғилган кунидан тортиб, АҚШдаги ножиддий ўзгаришлар ва Ўзбекистонда “Бирлик” Партияси лидери Абдураҳим Пўлат борлигигача
Бугун Бош Вазир Абдулла Ариповнинг туғилган куни эканлиги гапиришга бошланди. Нимамиш, бир вақтлар машҳур бўлган Электротехника Алоқа Институтини 1983 йили тамомлаган бу инсон, 2016 йил 12 декабрда Тадбиркорлар ва Ишбилармонлар Ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-Демократик Партияси томонидан Бош Вазирликка номзод қилиб кўрсатилиб, ўшандан бери шу лавозимда ўтирибди. Тўғри, аммо у нималар қилди ва қилолади? Бу саволларга жавоблар йўқ. Чунки, ҳамма нарса Шавкат Мирзиёнинг амри билан қилинади. Амрлар қанақа эканлигини бутун дунё билади.
Бундан ҳам муҳим бўлган нарса – АҚШда нималар бўлади? Нималар бўлишини тушуниш учун, АҚШнинг Москвадаги собиқ элчиси, ҳозир Стенфорд Университетида профессорлик қилаётган Майкл Макфолнинг 22 май куни “Эхо Москвы” радиосига берган интервьюсини ўқиш керак. Ўқисангиз, тушунасизки, АҚШда катта жиддий ўзгаришлар бўлмайди, Доналд Трамп яна президент бўлади, ақлсиз Владимир Путин Россияни ўлимга судрайверади.
Шундан тушунаверингки, АҚШ, Россия ва Ўзбекистонда ҳеч нарса ўзгармайди, ҳамма нарса эскичасига давом этаверадими? Йўқ, ўзгариши керак.
Унутмайликки, Ўзбекистонда Абдураҳим Пўлат раҳбарлигидаги ҳақиқий сиёсий мухолифат бор. Ҳамма ишни айнан шу мухолифат - “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси қилади. У ўзининг ФУНДАМЕНТАЛ ислоҳотларининг асосий ғояларини айтиб бўлди. Ўзбекистонда ўтказиладиган ФУНДАМЕНТАЛ сиёсий ва иқтисодий ислоҳотларнинг марказида, мамлакатимизни ТЎЛА демократиялаштириш ва ТЎЛА бозор иқтисодиётига ўтказиш ғоялари ётибди. Шавкат Мирзиёнинг тақими бундай нарсаларни тушунмайди ҳам. Демак, ҳамма нарсани уни тахтдан туширишдан бошлаш ШАРТ.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Носир Зокир
"Бирлик"нинг Наманган вилоятидаги асосчиларидан, партиянинг шу вилоят ташкилоти раиси
Добавить сведения