Эслатиш керакки, Очиқ Осмон Шартномаси (ООШ) – 35 давлат тарафидан имзоланган ҳужжат, 1992 йили ЕХҲТ давлатлари тарафидан имзоланган, 2002 йил 1 янаварда кучга кирган. Ҳужжатни имзолаган давлат уни ратификация қилгандан кейин, у давлат ҳам тўла қонли аъзо ҳисобланади.
Бу ҳужжат – кўптарафли халқаро шартнома, унга кўра аъзо давлатлар қуролсиз разведка учоқларини бу ҳужжатни имзолаган давлатларнинг осмонида учиришга ҳақлари бор.
21 май 2020 йилда АҚШ бу Шартномадан 6 ойдан кейин чиқиш ниятини эълон қилди. Сабаб сифатида – Россия бу ҳужжат асосидаги ўз мажбуриятларини бажармаётгани кўрсатилди.
АҚШ Конгрессининг қуйи палатаси раҳбари, Демократик Партия аъзоси Нэнси Пелоси ва бу партиядан 2020 йилда президентликка номзод бўлиш учун тайёрланаётган Жо Байден бу қарорга қарши чиқмоқдалар. Табиий, НАТОдагилар ҳам бунга қарши.
Бу ташкилотга Марказий Осиё ва Кавказдан фақат Қозоғистон ва Грузия аъзо бўлган. Қизиқ, ҳақиқат қаерда?
Расмда - ООШга аъзо бўлган давлатлар яшил рангда.