23 May 2020
02:32 - АҚШ Савдо Вазирлиги Уйғуристондаги 9 ташкилотни ҳам “қора рўйхатга” киритди, бундай ғояни биринчи бўлиб “Бирлик” лидери Абдураҳим Пўлат ишлатган эди
Расман шу вазирликка асосланиб тарқатилаётган хабарларда айтилишича, АҚШ Савдо Вазирлиги Хитойнинг 24 та ташкилотини “қора рўйхатга” киритди. Аммо, ҳаммаси бўлиб ташкилотларнинг сони 33 та.

Қолган 9 ташкилот - Синзян-Уйғур Автоном Ҳудудидаги инсон ҳуқуқларини очиқча поймол қилувчи юридик анжуманлардир. Биз бу ҳудудларни “Уйғуристон” деб атаймиз, тўғрироғи, биринчи бўлиб “Бирлик” Халқ Ҳаракати раиси Абдураҳим Пўлат Туркияда яшаган йиллари Туркистон муаммоларига бағишланган мақоласида шундай атама ишлатган эди.

Ҳозир бу фикр кўпчилик тарафидан қабул қилинди, мана, гал АҚШдек давлатга ҳам келибди. Вазирликнинг пресс-релизида айнан шу фикр ҳам урғуланган. Вашингтонга кўра, Хитой ҳукумати бу ҳудудларда “умуминсоний қадриятларни” ҳурмат қилмаслигини очиқча кўрсатмоқда.

Расмда – Уйғуристоннинг пойтахти Урумчи шаҳри.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону