22 May 2020
14:29 -
Жуда қизиқ: Самарқанд вилоятининг Паст Дарғом тумани маркази ёпилди
Самарқанд вилоятининг Паст Дарғом туманида жойлашган Жума шаҳрида ҳаракат вақтинча тўхтатилди.
Паст Дарғом тумани ҳокими Шунқор Худойбердиевнинг фармойишига асосан 21 май куни соат 19:00дан бошлаб, туман аҳолисининг санитария-эпидемиологик осойишталиги ва хавфсизлигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғини ҳимоя қилиш ҳамда коронавирус инфекцияси туман ҳудуди бўйлаб тарқалишининг олдини олиш мақсадида туман маркази Жума шаҳрига туманнинг бошқа ҳудудларидан кириб келаётган автотранспорт воситалари ҳамда фуқароларнинг қуйидаги йўналишлар бўйича ҳаракатланиши вақтинча тўхтатилади:
- 4Р-46а автомобиль йўлининг 1-километри, Жума шаҳрига кириш йўли;
- Жума шаҳар Ҳавузак маҳалласи Камалак кўчаси йўли;
- 4К-547 автомобиль йўлининг Жума шаҳар Ш.Рашидов маҳалласи М.Шарапов ва Бўстон кўчаларига кириш йўли;
- Самарқанд - Жума - Каттақўрғон 4Р-46 автомобиль йўлининг 24-километри, Жума шаҳрига кириш йўли;
- Самарқанд - Жума - Каттақўрғон 4Р-46 автомобиль йўлининг 25-километри, Жума шаҳар Буюк Турон кўчасига кириш йўли.
Қайд этиш керакки, Самарқанд вилояти айни вақтда эпидемиологик вазият энг оғир ҳудудлардан бири бўлиб турибди, вилоятда ҳар куни янги касалланиш ҳолатлари қайд этилмоқда. 21 май куни вилоятда аҳоли орасида 3 кишида вирус аниқланганди, бугун ҳам олдиндан карантинда бўлмаганлар орасида 13та янги ҳолат тасдиқланди.
Бунгача вилоятдаги касаллик ўчоқлари Тойлоқ, Оқдарё, Пайариқ, Иштихон туманлари ва Самарқанд шаҳрида эди. Шунингдек, хориждан келаётган юк машинаси ҳайдовчилари орасида касаллик аниқланаётганди. 21 май куни Самарқандда олдиндан карантинда бўлмаган бир киши оила аъзоларига вирус юқтиргани маълум бўлди.
Ўзбекистонда 11 майдан «сариқ» ва «яшил» ҳудудларда карантин чоралари юмшатилиши бошланган, аммо «қизил» ҳудуд ҳисобланган Самарқандда 17 майдан карантин қоидалари кучайтирилган тартибда давом эттирилмоқда, ушбу ҳудудда махсус рухсатномасиз автомобиллар ҳаракати тақиқланган.
Вилоятда шу вақтгача касаллик тасдиқланиш ҳолатлари сони 300дан ошди, айни вақтда шифохоналарда юздан ортиқ бемор даволанмоқда. // Kun.uz