Ҳокимликнинг Телеграм каналида ҳам тарқатилган хабарида айтилишича, тадбиркор Алишер Усмонов Наманган вилоятидаги қарийб 5 минг оилага жами 12,5 миллиард сўмлик молиявий кўмак кўрсатибди. Наманган шаҳрида 3000, Чуст туманида 1000, Наманган туманида 997 оила уларнинг ичида. Ўрганишлар давомида якка-ёлғиз, боқувчисини йўқотган, ногиронлари бор оилалар танлаб олинган.
Миллиардер томонидан ажратилган маблағ “Ўзмиллийбанк” пластик карталарига ўтказилиб, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, сектор вакиллари ва банк ходимлари томонидан мазкур оилалар вакилларига етказиб берилгани ҳам хабарда айтилган.
Кўрамиз, аслида нима бўлган? Аммо, ҳозироқ тахмин қилиш мумкинки, Алишер Усмонов асли Наманган вилоятидан эканлигини ҳам ҳисобга олиб, Шавкат Мирзиё эртага Наманганга ҳам ўтса керак.