21 May 2020
10:14 - “Жумҳурият”: Нодира Қодированинг ёпилган жиноий ишини қайта очмоқчимиз
Туркияда чиқадиган “Жумҳурият” газетаси меҳнат муҳожири, аниқроғи, ўтган йили Анқарада ўлдирилган ўзбек аслли Нодира Қодированинг ишини қайта очмоқчи. Унинг ўлими ҳанузгача муҳокама қилинмоқда ва иши ёпилган эди. Қодированинг ўлими билан боғлиқ барча маълум нарсаларни халққа етказишга ҳаракат қилиб бажараётган ишларимиз билан бир қаторда Нодиранинг қисқа ҳаётий ҳикояси, оила аъзоларининг баёнотлари, гувоҳларнинг баёнотлари ва Ширин Уналнинг адвокати “Жумҳурият” газетасининг саволларига берган жавобларга жой берилади.

Ушбу туркум мақолалар тайёрлаётганда, қуйидаги савол ҳаёлдан ҳеч чиқмаяпти: “Нодира билан нима бўлди ўзи? Воқеаларнинг тарихи қандай?”

Бу каби саволларга жавоб берадиган Туғба Озер (Tuğba Özer) исмли муаллифнинг мақолалари бугун “Жумҳарият” газетасида эълон қилинишга бошлайди.

Яна эслатиш керакки, Нодира Қодированинг иши Ўзбекистонда авваламбор “Ҳаракат” Агентлиги тарафидан ёритилган эди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону