Бу мамлакатнинг Соғлиқ Вазири Фахретдин Хўжа отатуркчиларнинг Жумҳурият Халқ Партиясига оид "Жумҳурият” газетасида билдиришича, охирги 24 соатда Туркияда коронавирус юқтирганлар сони 152 минг 587 га, оламдан ўтганлар сони 4 минг 222 га чиқибди. Ҳаммани қизиқтираётган нарса, бу рақамлар ҳали ҳам ўта КАТТА ЭКАНЛИГИдир.
Эслатиш керакки, бу рақамлар ростдан ҳам жуда катта, аммо оламдан ўтаётганлар сони бироз бўлса ҳам камайишга бошлаганга ўхшамоқда. Масалан, кеча 23 киши оламдан ўтган.
Ҳукуматда ўтирган исломчи вазирлар ва мухолифатдаги отатуркчилар ўртасида ҳали ҳам ички кураш давом этмоқда. Исломчилар аҳвол яхшилашаётгани ҳақида гапирар экан, буни ўзлари қилаётганларини урғуламоқдалар. Президент Ражаб Эрдўғаннинг куёви, Хазина ва Молия Вазири Берат Албайроқ ўз қайин отасини қўллаб-қувватлаш ниятида ёлғон гаплар тарқатаётгани ҳам очиб ташланмоқда.
Аммо, отатуркчилар аниқ рақамлар билан ҳамма нарса ўзлари тарафидан бажарилаётганини кўрсатиб бермоқдалар.
Бутун дунёда, аввалмабор, Ғарбда коронавирус таҳликаси камаймоқда, бироқ Туркияда мақтанадиган нарса йўқ, чунки, оламдан ўтаётганлар сони ҳали ҳам минглар билан ўлчанмоқда. Лекин, ишониш керакки, бу ички курашда ҳам отатуркчилар ғалаба қилишлари муқаррар. Ҳозир айнан шундай бўлаётганини кўрмоқдамиз.
Бир маҳаллар буюк Отатурк яратган Жумҳурият Халқ Партиясининг раиси Кемал Қиличдорўғли “Биз 3-5 та бақирувчига таслим бўладиган партия эмасмиз, ҳар бир айбномага Эрдўған ва вазирларидан жавоб сўраймиз” демоқда. Туркиядаги энг катта Истанбул шаҳар ҳокимлигига Жумҳурият Халқ Партиясининг номзоди сифатида сайланган Акром Имомўғли ўзига қарши ишлар қилаётган Ҳукумат вазирларига қарши жиноий ишлар очди. Булар – исмломчилар ҳукуматига қарши жуда яхши зарбалар бўлади.