Вазирликнинг ҳозиргина тарқатилган хабарида айтилишича, Ўзбекистонда коронаврус юқтирганлар сони cоат 23:00 гача 2850 га чиқибди. 2 кун аввал бу рақам 2753 эди. Яъни, 2 кунда сал кам 100 киши бу касалликни юқтирибди.
Бизда коронавирус юқтириш деган нарса биринчи марта шу йил 15 март куни тилга олинганди. Мана уларнинг сони 2850 бўлибди. Тўғри, бу вақт ичида оламдан ўтганлар ҳам бўлди, уларнинг сони 13 га чиққанмиш.
Авваллари ҳам кўп марта такрорлаганимиздек, бу ва бу каби рақамларга ишонадиган аҳмоқлар бизда кўп эмас. Аммо, ҳозирча шу каби ёлғон рақамлар билан ишлашга ва яшашга маҳкуммиз.
Ким кимдир? Who is Who?Добавить
персону

Толиб Ёқуб
Собиқ "Бирлик" фаоли, Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари жамиятининг собиқ раиси, "Ҳаракат" журнали таҳрир...
Добавить сведения
