18 May 2020
17:48 - “Бирлик” раҳбари Абдураҳим Пўлат билан ҳам учрашган ўзбекларнинг Афғонистондаги лидери, собиқ президент ўринбосари генерал Абдурашид Дўстимга маршал унвони берилади
Бу мамлакатда инглиз тилида ҳам эълон қилинадиган Tolo News Интерент сайтида билдирилишича, Ашраф Ғани ва Абдулло Абдуллоҳ кеча 17 май куни имзолаган келишув ҳужжатларида генерал Абдурашид Дўстимга маршал унвони бериш ҳам алоҳида урғуланган.

Бундан ташқари, Абдурашид Дўстим Ҳукуматнинг Олий Кенгаши ва Миллий Хавфсизлик Қўмиталарида ҳам аъзо бўлади.

Умид қиламизки, бу ҳужжат тўла амалга оширилади, генерал Абдурашид Дўстим маршал унвони олади.

Вақти келгани учун эслатиш керакки, Абдурашид Дўстим биринчи марта Туркияга қочиб келган кунлари, яъни 15 йилча аввал, Ўзбекистон “Бирлик” Халқ Ҳаракати лидери Абдураҳим Пўлат билан Анқарада учрашган ва улар стратегик ҳамкорлик қилишга келишган эдилар.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону