12 May 2020
12:21 - Навбатдаги ўзбекча масхарабозлик: Ўзбекистонимизда Ёшлар Парламенти тузилармиш
Ўзбекистондаги диктаторликнинг қўғирчоқ оммавий ахборот воситалари ҳеч қандай таҳлилсиз хабар қилишича, 2020 йилнинг 11 май куни парламент қуйи палатасининг Ёшлар Масалалари бўйича Комиссияси томонидан Олий Мажлис палаталари ҳузурида Ёшлар Парламентини ташкил этиш хусусида ишчи гуруҳ йиғилиши ўтказилибди.

Бу хабарнинг ўзи масхарабозлик эканини қўйиб туринг, шунақа масхарабозлик Ўзбекистон учун керакми? Табиий, керакмас. Бундай масхарабозлик ташкилоти келажак авлодни ҳам эскича тарбиялаш билан шуғулланиши шубҳасиздир.

Олий Мажлис палаталарининг ишчи гуруҳида нутқ сўзлаган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикерининг биринчи ўринбосари Акмал Саидов, яъни аввалдан қўғирчоқ бўлган инсон, тузиладиган масхарабозлик ташкилотининг асосий йўналишлари ҳамда вазифалари нималарда намоён бўлишини гапириб берганининг ўзи масхарабозликни яна бир марта тасдиқлаш эканлигини гапириб ўтириш ҳам ортиқча.

Ҳозир демократик мухолифат ҳеч нарса қилолмайди. Аммо, ёшларимизни бундай масхарабозликларда иштирок этмасликка чақириб туришимизнинг ўзи КАТТА ИШ.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону