11 May 2020
22:27 - Шавкат Мирзиё рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни кенг жорий этиш масалалари бўйича йиғилиш ўтказибди, ўз хатоларини эсга олмабди! “Бирлик” Партияси нима дейди?

Ўзбекистондаги диктаторлик режимининг қўғирчоқ оммавий ахборот воситалари, ҳеч қандай изоҳсиз, рақамли иқтисодиётга фаол ўтиш келгуси 5 йилдаги энг устувор вазифалардан бири сифатида белгилангани мадҳ этиб, шундай мажлис ўтказган Шавкат Мирзиёнинг хатоларини умуман тилга олишмабди.

Маълумки, айнан Шавкат Мирзиё юқори лавозимлардан ишлаётган йиллари, бир вақтлар ўз соҳасидаги илғор олимлардан бири бўлган академик Восил Қобул яратган “Кибернетика” Илмий-Тадбирий Бошқармаси, айнан шундай муаммолар билан шуғулланишга бошлаган, аммо ўша ташкилотда “Бирлик” асосчиси Абдураҳим Пўлат ҳам ишлаганидан келиб чиқиб, ўша бирлашма кейинчалик бекитиб ташланган эди. Ўшанда Шавкат Мирзиё қаерда эди?

Шавкат Мирзиё жорий йил 28 апрелда “Рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” қарор қабул қилгани билан мақтаниб ва қилинадиган ишларни санаб чиқиб, “Бу ишларни келгуси 2-3 йилда тўлиқ амалга оширмасак, ҳар бир кечиккан йилимиз мамлакатимизни 10 йил орқага тортади” дейишгача борибди.

Шу сабаб билан эслатиш керакки, Шавкат Мирзиё 2017 йилнинг бошларида далама-дала юриб ҳамма ерда қора-гармдори экишга, тутзорларни кенгайтиришга чақирган эди, кейин эса Ўзбекистоннинг шаҳарларини кезиб ҳаммани чет элдан инвестициялар олиб келишга чақирганди.

Хўш, нима бўлди? Ҳеч нарса бўлмади. Айнан ўша йиллари “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси ва унинг жарчиси бўлган “Ҳаракат” Агентлиги сал кам ҳар куни Ўзбекистонда Шавкат Мирзиё таклиф қилаётган косметик эмас, ФУНДАМЕНТАЛ сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлар ўтказиш кераклигини урғуларди. Айни замонда, “Бирлик” таклиф қилаётган ФУНДАМЕНТАЛ сиёсий ва иқтисодий ислоҳотларнинг марказида Ўзбекистонда ҳақиқий демократия, ҳақиқий ҳукумат, ҳақиқий парламент ва ҳақиқий маҳаллий кенгашлар яратиш кераклиги, оммавий ахборот воситалари мавжуд режимдан мустақил бўлишлари шартлиги, иқтисодий ислоҳотларнинг марказида давлат иқтисодиётини ТЎЛА БОЗОР ИҚТИСОДИЁТИГА ўтказиш ғояси ётиши шартлигини урғулар эди.

Аммо, минг афсуски, аввал Ислом Карим, кейин Шавкат Мирзиё, бу таклифларга қулоқ солишмади. Шу сабабли аҳволимиз ҳали ҳам ўта ҒАРИБ, аҳолимизнинг ўртача ойлиги ҳали ҳам тахминан 100 доллар атрофида, миллионлаб ватандошларимиз Россия ва бошқа мамлакатларда мардикорлик қилиб, ўша ердан юбораётган пуллари билан Ўзбекистоннинг Давлат Бюджетини оёқда ушлаб тиришибди.

Демак, ҳамма нарсадан олдин, шу ФУНДАМЕНТАЛ ислоҳотларни бошлаш керак. Уларни “Бирлик” ва у каби ҳақиқий демократик ташкилотлар билан биргагина қилиш мумкин, ЎРТОҚ Шавкат Мирзиё!

Расмда – бугунги йиғилишни кўрмоқдасиз. Бизда ҳали расман карантин йўқ қилинмади, аммо ҳамма мажлис қатнашчилари ниқобсиз ўтиришибди. Шармандалик!

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону