Вазирликнинг хабарида, 2020 йил 8 май соат 22:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус юқтирганлар сони 2325 нафар бўлибди. Вазирлик ҳар куни соат 23:00 даги вазиятини билдирар эди, бугун 22:00 билан чегараланибди.
Мамлакатимиз президенти Шавкат Мирзиё ҳам шу рақамларни такрорлайверади. У бундай шармандаликни икки қўшни мамлакат – Ўзбекистон ва Тожикистон – президентларининг мулоқоти пайтида ҳам такрорлаганди. Тўғрисини айтсак, ёлғон гапириш оддий ҳолга айланмоқда.
Эслатиш керакки, бизда биринчи коронавирус юқтириш 15 мартда гўёки бошланган эди. Мана, шу рақам 2325 га чиқибди. Кечагина 2233 эди. Бир кунда бу рақам 92 га юксалибди. Ким бунга ишонади?
Авваллари ҳам кўп марта такрорлаганимиздек, бу ва бу каби рақамларга ишонадиган аҳмоқлар бизда кўп эмас. Аммо, ҳозирча шу каби рақамлар билан ишлашга ва яшашга маҳкуммиз.