Грузиянинг собиқ президенти, Одессанинг собиқ губернатори Михаил Саакашвили Украина президенти ҳузуридаги Миллий Ислоҳотлар Кенгаши таркибида ер олган Ислоҳотлар бўйича Ижроия Қўмита раҳбари этиб тайинланди. Украина Президенти Владимир Зеленский бу ҳақда кеча махсус фармон эълон қилди.
Internet Invest Group холдинги, Imena.ua ва Mirohost интернет компаниялари президенти Александр Ольшанский Михаил Саакашвилининг ўринбосари бўлди.
Эслатиш керакки, жорийдаги йилнинг 22 апрелида Украина Президенти Владимир Зеленский Михаил Саакашвилига бош вазирнинг ислоҳотлар бўйича ўринбосари лавозимини таклиф қилгач, Грузия Бош Вазири Георгий Гахария агар Михаил Саакашвили Украина бош вазири ўринбосари этиб тайинланадиган бўлса, Киевдаги элчи чақириб олинишини эълон қилганди.
Михаил Саакашвилининг Украина фуқаролиги 2017 йилда ўша пайтдаги президент Петро Порошенко томонидан бекор қилинган, 2019 йилда Владимир Зеленский тарафидан унга фуқаролик қайтарилган эди.
Хуллас, шундай қилиб, Михаил Саакашвилининг Украинадаги идоравий иддаолари давом этадиганга ўхшамоқда. Аслида, у шунга муносиб сиёсатчи, аммо аҳвол Украинада яхши эмас. Кўрамиз, нима бўларкин?
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Акбар Ориф
"Бирлик" Партияси Андижон ташилотининг раиси, ҳозир Данияда яшайди.
Добавить сведения