06 May 2020
12:58 -
(Шароф Рашидовнинг куёви, Ташқи Ишлар Вазиримиз) Абдулазиз Комилов Европа Иттифоқининг олий вакили билан телефон орқали мулоқот ўтказди
ЕИ олий вакили ЖСТга қўшилиш бўйича Ўзбекистон томонидан кўрилаётган чораларни қўллаб қувватлади.
2020 йил 4 май куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов ва Европа Иттифоқининг Ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили, Европа Иттифоқи комиссияси вице-президенти Жозеп Боррел ўртасида телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди.
ТИВ хабарига кўра, суҳбат чоғида сиёсий, иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда ўзаро манфаатли шерикликни фаоллаштириш ва кенгайтиришга томонлар катта аҳамият беришлари таъкидланди.
Минтақада муштараклик ва барқарор ривожланиш бўйича «Европа иттифоқи - Марказий Осиё» вазирлар конференциясининг жадвали юзасидан фикр алмашилди.
Ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари Ўзбекистон ва ЕИ ўртасидаги кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим лойиҳаси бўйича музокаралар жараёнининг яқин орада якунланишига ва унинг олий даражадаги учрашув чоғида қабул қилинишига ишонч билдирдилар.

Музокарада икки томонлама савдо-иқтисодий ва инвестицион ҳамкорликни янада ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди. Ушбу соҳалардаги ҳамкорликни чуқурлаштириш, хусусан, иқтисодий ва инновацион ривожланишдан манфаатдорлик изҳор этилди, бу йўналиш коронавирус билан боғлиқ ҳозирги шароитда муҳим аҳамият касб этиши қайд этилди.
Шу ўринда, Европа иттифоқининг олий вакили таъкидлаганидек, Ўзбекистонда иқтисодиётни либераллаштириш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар Европа бизнеси ва инвестицияларининг кенг жалб этиш учун имкониятлар очади.
Жозеп Боррел мамлакат раҳбарияти томонидан коронавирус тарқалишини чеклаш ва пандемиянинг салбий оқибатларига қарши олиб борилаётган миллий ва минтақавий миқёсдаги чораларни юқори баҳолади.
Музокараларда томонларни қизиқтирган бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди, дейилади хабарда. // Kun.uz