13 July 2009
12:06 -
Бугун Анқарада тарихий воқеа: “Набукко” лойиҳаси бўйича шартнома имзоланади

Бугунга қадар Туркия ҳукумати ўз ҳудудидан ўтадиган газнинг 15 фоизини арзонроқ сотиб олиш талабида турар эди. Туркия бу талабидан воз кечгандан кейин, лойиҳа имзолашга тайёр бўлди.
Лойиҳа бўйича шартномани имзолаш учун газ қувури ўтадиган 5 мамлакатнинг (Туркия, Болгария, Руминия, Венгрия ва Австралия) лидерлари ва Европа Иттифоқининг раҳбарлари Анқарага келадилар. 20 давлатдан вазир даражасидаги меҳмонлар келиши ҳам кутилмоқда. Улар ичида Россия вазири ҳам бўлади. Яъни, лойиҳани имзолаш маросими ўта дабдабали ўтади.
Бир неча йил аввал узоқни ўйламасдан Епропани табиий газ билан шантаж қилишга бошлаган Россия мағлубиятини очиқ тан олмаётган бўлса ҳам, унинг шарманда бўлганини ҳамма кўрмоқда. Россиянинг босими остида Қозоғистон ва Туркманистон аввал “Набукко” қувурига газ бермасликларини эълон қилгандилар. Маълумки, куни кеча Туркманистон қарорини ўзгартирди. Қозоғистон яккаланиб қолиш арафасида, у ҳам яқинда қарорини ўзгартирса ҳайрон бўлмаслик керак. Шунда Россиянинг ёнида бир ўртоғи қолади – Ислом Карим.