04 May 2020
11:52 - Шармандалик: Кеча Жаҳон Оммавий Ахборот Воситаларида Эркинлик Куни нишонланди, Ўзбекистонимиз қора рангда

Шу кун муносабати билан халқаро “Чегара Билмас Мухбирлар” ташкилоти “Жаҳон Оммавий Ахборот Воситаларида Эркинлик Куни” деб номланган ҳисоботини эълон қилди. Бу ҳисобот шу хабарга қўйилаётган харитада жуда яхши кўрсатилган.

Оммавий Ахборот Воситаларида тўла эркинлик бор бўлган давлатлар оқ рангга, нисбатан эркинлик бўлган мамлакатлар сариқ рангга, эркинлиги бироз кўпроқ мамлакатлар тўқ сариқ рангга, эркинлиги жуда оз бўлган мамлакатлар қизил рангга ва мутлақо эркинлиги бўлмаган мамлакатлар қора рангга бўялган. Кўриб турибсизки, Ўзбекистон қора рангда.

Харитага кўра, дунёнинг энг эркин Оммавий Ахборот Воситалари мавжуд бўлган давлатлар - Скандинавия давлатлари, Дания, Бельгия, Германия ва Исландиядир. Сариқ давлатлар қайсилари эканлиги ҳам кўриниб турибди. Россия, Қозоғистон каби давлатлар қизил рангга бўялаган, у ерларда бирозгина матбуот эркинлиги бор. Қора рангга бўялган давлатлар ичида Ўзбекистон, Туркманистон, Эрон, Хитой, Озорбайжон ва бошқалар борлиги кўриниб турибди.

Табиий, гап расман рўйхатга олинган оммавий ахборот воситалари ҳақида кетмоқда.

Қисқа қилиб айтсак, Ўзбекистон ҳали ҳам матбуот эркинлиги бўлмаган давлатлар қаторида. СССР замонида ҳам шундай эди, Ислом Карим ва Шавкат Мирзиё замонида ҳам қора рангдамиз.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону