Қўғирчоқ оммавий ахборот воситалари Шавкат Мирзиё инидан чиқмасдан, турли мажлислар ўтказаётгани ҳақидадир. Мана ўша мажлислардан биттаси ҳақидаги хабар.
Нимамиш, Шавкат Мирзиё 30 апрель куни жорий ўқув йилини сифатли якунлаш, битирув ва кириш имтиҳонларини ташкил этиш масалалари муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказибди. Расмга қаранг, йиғилиш видео-селектор йиғилиш эмас, оддий йиғилиш, у йиғилишда Шавкат Мирзиёдан ташқари 8 киши иштирок этмоқда.
Шавкат Мирзиё лекция ўқимоқда, ҳамма бошини кўтармасдан, унинг гапларни ёзиб олиш билан машғул. Нимага? Чунки, улар ёзиб олган нарсаларини нусҳа қилиб кўпайтиришади ва вилоятларга юборишади.
Вилоятлардаги маъсуллар бу ёзувлар асосида оламшумул ислоҳотлар бошлашади. Қанақа ислоҳотлар?
Ҳамма, биладики, Ўзбекистонда аҳолининг ўртача ойлиги 100 АҚШ доллари атрофида. Шу сабабли 3-4 миллион Ўзбекистон фуқароси ойлаб-йиллаб оилаларини ҳам кўролмасдан Россия ва бошқа мамлакатларда қуллардек ишлашмоқда. Ана энди Ўзбекистонда одамлар янада яхшироқ ишлаб, ойликларини 120 долларга чиқаришади. Миллионлаб ўзбеклар Ўзбекистонга қайтишади.
Қизиқ, шунақа аҳмоқона гапларга ишонадиган ўзбеклар борми?
Аслида, одамларни Ўзбекистонда ФУНДАМЕНТАЛ сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлар ўтказишга чақириш керак. Табиий, бундай ислоҳотларни фақат “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси бошқариш қобилиятига эга. Демак, ҳамма ишларни “Бирлик” каби ҳақиқий мухолифат ташкилотларини рўйхатга олишдан бошлаш керак.