30 April 2020
23:31 -
Россиянинг Бош Вазири Михаил Мишустин коронавирус юқтирибди, унинг вазифасини вақтинча вице-премьер Андрей Белоусов бажаради
Михаил Мишустиннинг навбатдаги тести ижобий натижа бергани, яъни у короновирус юқтирганини унинг ўзи бугун Президент Владимир Путин билан видео-суҳбат ўтказаётган пайтда президентга билдирибди ва ўз ўрнига вақтинча вице-премьер Андрей Белоусовни тайинлашни сўрабди.
Унинг илтимоси қабул қилинди, ўзи касалхонага жўнади, унинг лавозимини вақтинча Андрей Белоусов (расмда) бажаради.