28 April 2020
20:49 - “Ҳаракат” яна ҳақ чиқди: Шавкат Мирзиёнинг Бухорога сафари ростакам масхарабозлик экан
Бугун эрталаб Президент Шавкат Мирзиёнинг Бухорога ташрифини “Президент даражасида масхарабозлик” деб баҳолаган эдик. Ҳамма нарса, айнан биз айтгандек бўлиб чиқди. Шавкат Мирзиёнинг Бухорага сафари масхарабозликдан бошқа нарса бўлмади.

Унинг сафари ҳақидаги хабарларнинг биронтасида у вилоятда бўлган биронта жиддий хонавойронлик кўрсатилгани йўқ, чунки, бундай хонавайронлининг ўзи йўқ эди.

Масалан, баъзи Интернет сайтларда биз ҳам шу ерга қўяётган расм қўйилган. Олот туманида олинган расмда кўриб турибсизки, ҳамма қўлини кўксига қўйиб, маска/ниқоб ҳам тақмаган президентга қуллиқ қилмоқда ва унинг вайсирашларини тингламоқда. Аммо, бу вайсирашларда биронта жиддий гап йўқ эди. Бундан ҳам муҳими тингловчиларнинг биронта гапи эътиборга олингани ҳам кўринмайди.

Тўғри, Шавкат Мирзиё турар жойлар ва инфратузилма объектларини таъмирлаш, аҳолига ҳар томонлама кўмаклашиш бўйича мутасаддиларга топшириқлар бергани тилга олинади, аммо биронта мисол келтирилмайди.

Кўринишидан, Шавкат Мирзиёнинг Бухорага ташрифидан мақсад - ёлғондакам карантинларни йўқ қилиш, ҳаммани кўчага ҳайдаш йўлидаги биринчи қадам бўлади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону