24 April 2020
18:49 - Рамазон ойининг бошланиш куни Ўзбекистонда яна бир аёл коронавирус касаллиги туфайли оламдан ўтди ва бундайлар сони 8 га етди
Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги бугун, 24 апрелда яна бир ўлим ҳолати ҳақида хабар тарқатди. Шу билан коронавирус туфайли оламдан ўтганлар сони 8 нафарга чиқди.

19 апрель куни Тошкент вилояти, Ангрен шаҳрида яшовчи Ф. (аёл) вилоят юқумли касалликлар шифохонасига ўта оғир аҳволда ётқизилган ва сунъий нафас олиш аппаратига ҳам олинган. Тезкор диагностик таҳлиллардан сўнг беморда Covid-19 коронавирус инфекцияси аниқланган.

Шифокорларнинг ҳамма ҳаракатларига қарамасдан бу аёл бугун оламдан ўтибди. Шундай қилиб, бу касаллик туфайли оламдан ўтганларни сони Ўзбекистонимизда 8 нафар бўлди.

Нима ҳам дердик, Оллоҳ у аёлни раҳматига олсин деб дуо қиламиз.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону