24 April 2020
01:41 - Нью-Йорк Фондлар Биржаси ва АҚШ иқтисодиётининг асосий кўрсатгичи бўлган Dow Jones индекси кеча 23 апрел куни 39 поғона юқорига сакраб, 23 минг 515 бўлди
Хабарларимизни ўқиб бораётган ўқувчиларимиз билишадики, 22 кундан бери ҳар куни Нью-Йорк Фондлар Биржаси ва АҚШ иқтисодиётининг асосий кўрсатгичи бўлган Dow Jones индекси қандай ўзгариб бораётганини кузатиб келмоқдамиз. Чунки, АҚШ ўз иқтисодиётининг кучи билан дунёда етакчи роль ўйнаб келаётган экан, Dow Jones каби индексларни кузатиб бориш муҳим эди.

Кеча, 23 апрел - Ислом дунёси учун Рамазон ойининг арафаси эди. Балки, шу сабабдандир, кеча муҳим ўзгариш бўлмади. Ўтган куни, яъни 22 апрелда Dow Jones индекси 451 поғона юқорига сакраб, 23 минг 470 га чиққан эди. Аммо, кеча бу индекс бор-йўғи 40 поғонача юксалиб, 23 минг 515 га чиқди.

Шу сабабли, бугун бу ҳақда қисқагина хабар бериш билан чекландик. Узр!

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону