22 April 2020
22:48 - Шавкат Мирзиёнинг навбатдаги масхарабозлиги: У видеоселектор йиғилиши ўтказиб, роса вайсабди, аммо ҳақиқий муаммоларга тегмабди

Бугун, 22 апрелда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиё аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадни кескин камайишига йўл бермаслик масалалари муҳокама қилинган видеоселектор йиғилиши ўтказибди.

У ўз нутқида коронавирус пандемияси сабабли дунёдаги миллионлаб корхона ва ташкилотлар ўз фаолиятини тўхтатгани 2 миллиард 700 миллион ишчига таъсир кўрсатгани, жаҳонда камбағал аҳоли сони қарийб 2 бараварга ёки 500 миллион кишига кўпайиш хавфи юзага келаётгани, мамлакатимизда ҳам карантин туфайли 196 мингта корхонада ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш ҳажми кескин камайгани, табиий, ишсизлар сони ҳам ошганини урғулабди.

Буларнинг натижаларини апрель ойидаги 20 кунлик солиқ тушумларида ҳам кузатиш мумкинлигини айтиб, қатор вилоятларда 30-40 фоиз, айрим туман ва шаҳарларда эса 50 фоиздан зиёд тушум таъминланмаганини ҳам алоҳида тилга олибди.

Хуллас, Шавкат Мирзиё шу камчиликларни олдини оладиган оламшумул ишлар қилинаётганига катта эътибор бериб, Бандликка Кўмаклашиш Жамғармаси ва Жамоат Ишлари Жамғармаси ҳисобидан 141 минг 800 нафар ишсиз фуқаронинг бандлиги таъминлангани, уларга 43 миллиард 225 миллион сўм иш ҳақи тўлаб берилгани, Ҳомийлик Хайрияларини Мувофиқлаштириш Марказлари томонидан 219 минг оилага озиқ-овқат ва санитария-гигиена маҳсулотлари тарқатилганини эслатиб ўтибди.

Қаранг, ҳурматли ўқувчиларимиз, мамлакатимизда ишсизлик жуда кўплиги, аҳолининг ўртача ойлиги ҳали ҳам 100 доллар атрофида қолаётгани, миллионлаб фуқарполаримиз чет элларда қуллардек ишлаб, юораётган пуллари билан ДАВЛАТИМИЗ БЮДЖЕТИ оёқда турганига КЎЗ ЮМГАН давлат раҳбари Шавкат Мирзиё турли вилоятларда бир неча 10 минг кишилик гуруҳлар иш билан таъминлангани, уларга номигагина моддий ёрдам берилаётганини урғулаб, шу ишларни мадҳ қилиш билан шуғулланибди.

Энг қизиғи, видеоселектор йиғилишида соҳа мутасаддилари ва ҳокимлар белгиланган кўрсаткичларни бажариш режалари юзасидан ахборот беришибди, аммо уларнинг ҳисоботлари нимадан иборат эканлиги мутлақо тилга олинмаган.

Хуллас, шунақа масхарабозлик руҳидаги йиғилиш бўлибди, аммо ундан ҚАНДАЙ ЖИДДИЙ ЎЛЧОВДАГИ НАТИЖА КУТИШ КЕРАКЛИГИ умуман тилга олинмабди. Расмда кўриниб турибдики, на Шавкат Мирзиёнинг ўзи, на у билан бирга ўтирганлар маска ҳам тақмаганлар. Мана сизга, коронавирус билан курашиш!

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону