22 April 2020
01:25 - Нью-Йорк Фондлар Биржаси ва АҚШ иқтисодиётининг асосий кўрсатгичи бўлган Dow Jones индекси кеча 21 апрел куни 632 поғона пастга тушиб, 23 минг 019 бўлди
Маълумки, юқорига зиг-загли чиқиш қилаётган Dow Jones индекси охирги 20 иш кунида шундай ўзгариб борди:

23 март - 18 минг 592 га эди,
24 март - 2113 поғона юқорига сакраб, 20 минг 705 бўлди,
25 март - 496 поғана юқорига сакраб, 21 минг 201 бўлди,
26 март - 1352 поғона юқорига сакраб, 22 минг 552 бўлди,
27 март - 915 поғона пастга тушиб, 21637 бўлди,
30 март - 690 поғона юқорига сакраб, 22327 бўлди,
31 март - 410 поғона пастга тушиб, 21917 бўлди,
1 апрел - 974 поғона пастга тушиб, 20944 бўлди,
2 апрел - 470 поғона юксалиб, 21413 бўлди,
3 апрел - 470 поғона пасайиб, 21053 бўлди,
6 апрел - 1627 поғона юқорига сакраб, 22680 бўлди,
7 апрел - 26 поғона пастга тушиб, 22654 бўлди,
8 апрел - 780 поғона юқорига сакраб, 23434 бўлди,
9 апрел - 286 поғона юқорига сакраб, 23719 бўлди,
13 апрел - 329 поғона пастга тушиб, 23391 бўлди,
14 апрел - 559 поғона юқорига сакраб, 23950 бўлди,
15 апрел - 445 поғона пастга тушиб, 23504 бўлди,
16 апрел - 33 поғона юқорига сакраб, 23538 бўлди,
17 апрел - 705 поғона юқорига сакраб, 24242 бўлди,
20 апрел - 592 поғона пастга тушиб, 23650 бўлди,
21 апрел – 632 поғона пастга тушиб, 23019 бўлди.

Эслатиш керакки, Dow Jones индекси шу йил 12 февралда 29 минг 551 га чиқиб, тарихий рекорд ўрнатган, ўшандан кейин коронавирус сабабли Нью-Йорк Фондлар Биржаси чўкишга бошлаб, 23 март куни 18 минг 592 га тенг бўлганди.

COVID-19 деб номланган коронавирус инқирози 4 ойча аввал Хитойда бошланиб, ҳозир Хитойда битаётгани айтилмоқда. Аммо, Марказий Осиё ва Турк Дунёсида бир неча кишилик йўқотишлар давом этмоқда. Осиё ва Ғарб дунёсида коронавирус туфайли оламдан ўтаётганларнинг сони ортиб бормоқда.

Мутахассисларнинг фикрича коронавирус туфайли йўқотишлар каттароқ бўлиши керак эди. Аммо, ўтган якшанба куни АҚШ Конгрессининг иккала палатаси мамлакатнинг коронавирусдан кўраётган зарарни қоплаш учун 2,2 триллион доллар пул ажратиш ҳақида қарор қабул қилди ва сўнги кунларда Dow Jones индекси зиг-загли бўлса ҳам, асосан юқорига қараб юксалиб бормоқда.

Унутмайликки, 2 ҳафта аввалги жума куни АҚШда байрам бўлгани сабабли, Нью-Йорк Фондлар Биржаси ишламаган. Аммо айнан ўша кунларда ОПЕК+ уюшмаси давлатлари нефть қазиб олишни камайтириб бориш ҳақида келишиб олгандилар. Аммо, ҳозирча у келишув яхши ишламаяпти, шу сабабли Нью-Йорк Фондлар Биржаси ва АҚШ иқтисодиётида ҳам барқарорлик йўқ, 2 кундан бери фақат пастга тушиш бор.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 23 март куни Dow Jones индекси 18 минг 592 га тенг эди. Аммо, кеча биржада 632 поғона пастга тушиш бўлди. Шунинг ҳисоби билан, 20 иш кунида Dow Jones индекси 4 минг 427 поғона зиг-загли юксалса ҳам, ҳозирча 23 минг 019 бўлди.

Ёмон эмас! Чунки, эслатиш керакки, Dow Jones индекси шу йил 12 февралда 29 минг 551 га тенг бўлган ва тарихий рекорд ўрнатган эди. Демак, ўша даражага қайтадан чиқиш учун яна тахминан 6,5 минг юқорига кўтарилиш керак.

Кўрамиз, буёғи нима бўлади? Аммо, тахмин қилиш мумкинки, ростдан ҳам келаётган кунлар бурилиш нуқтаси бўлади, Dow Jones индекси зиг-загли бўлса ҳам юксалмоқда, демак, АҚШда коронавирус эффекти пасайишга бошлади десак ҳам бўлаверади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону