17 April 2020
20:39 - Тожикистоннинг Имомали Раҳмондан кейинги президенти - унинг ўғли, Олий Мажлис раиси Рустам Имомали бўлади
Бугун Тожикистон парламенти – Миллий Мажлиснинг юқори палатаси Олий Мажлиснинг раислигига Президент Имомали Раҳмоннинг ўғли Рустам Имомали сайланди, уни биринчи бўлиб отаси Имомали Раҳмон табриклади.

Бу мамлакатнинг Конституциясига кўра, агарда Имомали Раҳмон ўз вазифасини бажаролмай қолса, унинг вазифасини 1987 йили туғилган ўғли, ҳозирча Душанбе шаҳрининг ҳокими ҳам бўлган Рустам Имомали бажаришни бошлайди ва 3 ой ичида янги президент сайлови бўлади. Табиий, у ерда ҳам Рустам Имомали ғалаба қозонади.

Шундай бўлишини, жорийдаги йилнинг 27 март куни Рустам Имомали Душанбе шаҳри ва бу шаҳарга кирувчи туманларнинг қўшма мажлисида Олий Мажлис аъзолигига сайлангандаёқ айтган эдик. Мана, яна битта башоратимиз тўғри чиқди.

Расмда – Олий Мажлис йиғилишида нутқ сўзлаётган Рустам Имомалини кўрмоқдасиз. Айтиш керакки, Имомали Раҳмон ҳам шу мажлисда қатнашди ва ўғлини биринчи бўлиб Олий Мажлис раиси қилиб сайланиши билан табриклади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону