13 July 2009
01:06 -
Туркманистон Эронга газ сотишни икки бараварга оширмоқчи
Бу мамлакат Ташқи ишлар вазирлигининг матбуот хизмати тарқатган маълумотга кўра, Эронга сотилдиган газнинг миқдорини 8 млд кубметрдан 16 млд кубметрга ошириш ва газнинг янги нархи хусусида келишилган. Аммо, келишилган нарх эълон қилинмаган.
Икки тарафлама музокаралар 10-11 июль кунлари “Туркмангаз” концернида бўлиб ўтибди, учрашувда Эрон томонидан нефть вазирлигининг маслаҳатчиси, Миллий газ экспорт компаниясининг директори Сайид Ризо Кесаизода иштирок этибди.
Туркманистон йилига 80 млд кубметр атрофида газ чиқариб олади. Авваллари унинг 50 миллиарди Россияга, 8 миллиарди Эронга сотилар эди. Шу йил апрель ойида “Марказий Осиё – Марказ” газ қувурининг Туркманистон ҳудудида бўлган портлаш ва ундан кейин ўртага чиққан келишмовчиликлардан кейин, Россияга газ бериш тўхтаб қолган ҳисоб. // РИА Новости