17 April 2020
16:09 - Чегарасиз масхарабозлик: Биринчи бўлиб коронавирус юқтирган Нигора Муратова журналист билан суҳбат қилибди, ҳали ҳам реабилитация бўлимидалигини айтибди. Шавкат Мирзиё қаерда?
Нигора Муратова исмли шифокор аёл - коронавирус юқтирган ўзбекистонлик биринчи одам бўлгани, у 1972 йилда туғилгани ҳақида биз ҳам жорий йилнинг 16 март куни хабар берган эдик.

Бундан ҳам муҳими, “ҳамма нарсага жавобни Шавкат Мирзиё ва унинг тақимидан сўрашимиз, айнан уларни жавобгарликка тортиш устида ўйлашимиз ШАРТ. Акс ҳолда, бунақа шармандаликлардан қутулолмаймиз” деб хулоса чиқарган эдик.

Мана бугун 17 апрелда Kun.uz Интернет нашри бу аёл билан суҳбат ўтказганини билдик. Маълум, бўлишича, бу аёл ростдан ҳам Францияда бўлган, қайтиб келгандан кейин унинг ўзи шифокорларга мурожаат қилган, 1 ойдан бери даволанаётган экан, ўзининг аҳволи яхшимиш, касалхонанинг реабилитация бўлимида эмиш. Унинг онаси, турмуш ўртоғи ва ўғли ҳали ҳам касалхонада эмиш. Бўлиши мумкин, чунки, буни, Нигора Муратованинг ўзи айтмоқда.

Қизиқ, ҳатто Россияда бир қатор машҳур кишилар бу касалликка чалиниб, тезда тузалиб кетдилар, аммо нимага бизда ҳалигача Нигора Муратова ва яқин одамлари 1 ойдан бери касалхонада?

Нигора Муратова журналист билан суҳбати давомида “Бутун жараён шахсан президентимиз назоратидалигини ҳис қилиб турдик” дебди. Бу гапга ишониш мумкин. Аммо, нимага Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёнинг назорати остидаги бу ишда ҳалигача биронта жиддий натижа йўқ? Демак, бизнинг бу хусусдаги, юқорида ҳам тилга олинган хулосамиз, тўппа-тўғри бўлиб чиқмоқда.

Ҳозирча янги хулосамиз ҳам маълум, ҳали ҳам кеч эмас, Шавкат Мирзиёни жавобгарликка тортиш керак!

Бу хабарга қўйилган расм авввалги хабаримиздан олинган.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону