Кеча, 16 апрелда АҚШ Президенти Доналд Трамп санитар чекловларни камайтириш йўли билан коронавирус устидан ғалаба қозониш учун керакли ишлар қилиб бўлингани, энди шу йўналишда 3 поғонали ишларни бошлаш кераклигини Оқ Уйда ўтказган журналистлар билан учрашувида эълон қилди.
Унинг фикрича, АҚШ бу қадамдаги ишларга тайёр ва штатларнинг губернаторлари ўзларидаги аҳволдан келиб чиқиб, бу ишларни бошлайверадилар.
У саволларга жавоб берар экан, баъзи штатлар 17 апрелдаёқ керакли ишларни бошлашлари мумкинлигини, аслида, 29 штат у ёки бу шаклда катта ўзгаришларга тайёр эканлигини урғулади.
Қисқа қилиб айтсак, Доналд Трамп АҚШ коронавирус устидан ғалаба қозониши учун ҳамма нарса тайёр эканлигини, куз ойларида коронавирус пандемиясининг кейинги босқичи бошланса, унга ҳам жавоб беришга тайёр эканликларини алоҳида урғулади. Нью-Йорк, Нью-Жерси каби баъзи штатлар ҳали бундай ишларга тўла тайёр эмасликларини айтишни ҳам унутмади.