16 April 2020
12:18 - Ўзбекча масхарабозликнинг давоми: Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Нозим Ҳусанов Cotton Campaign халқаро коалицияси ва бошқалардан пахтага бойкотни олиб ташлашни сўрабди

Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган режимнинг қўғирчоқ оммавий ахборот воситалари билдиришича, Бандлик ва Меҳнат Муносабатлари Вазири Нозим Ҳусанов - Cotton Campaign халқаро коалициясининг ҳаммуассиси Беннет Фриман, Ишчилар ҳуқуқлари бўйича Халқаро Форумнинг ижрочи директори Жуди Герхард, Cotton Campaign координатори Эллисон Гиллга - мамлакатда ишлаб чиқарилган пахтадан фойдаланиш учун бойкотни олиб ташлашни сўраб мурожаат қилганмиш.

Бўлиши мумкин, ҳозир нафақат Ўзбекистон, балки, бутун дунё коронавирус пандемияси ҳужумлари остида ҳаёт кечирмоқда. Аммо, бу дегани ҳамма камчиликларимизга кўз юмиш керак дегани эмас. Аксинча, ҳозир шу камчиликларни йўқ қилиш устида ҳам ишлашимиз керак.

Аввалги хабарларимиздан маълумки, Ўзбекистонни ҳозирги ҒАРИБ аҳволдан олиб чиқиш учун, авваламбор, “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси йиллардан бери таклиф қилаётгандек, мамлакатимизда ФУНДАМЕНИАЛ сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлар ўтказиш лозим. Бизда эса, Президент Шавкат Мирзиёнинг диктаторлик режими номигагина косметик ўзгаришлар қилиш билан овора.

Эслатиш керакки, “Бирлик” таклиф қилаётган ФУНДАМЕНТАЛ сиёсий ва иқтисодий ислоҳотларнинг марказида Ўзбекистонда ҳақиқий демократия, ҳақиқий ҳукумат, ҳақиқий парламент ва ҳақиқий маҳаллий кенгашлар яратиш кераклиги, оммавий ахборот воситалари мавжуд режимдан мустақил бўлишлари шартлиги ётибди.

Аммо, Шавкат Мирзиё бу соҳада ҳам ҲЕЧ НАРСА қилолмасдан, қуруқ сафсаталар ва халқни лақиллатиш билан овора. Вазир Ҳасанов эса, Шавкат Мирзиёнинг халқни лақиллатиш учун қилаётган пропагандасини давом эттириш йўлидан кетмоқда.

Бу касалликлардан, яъни ғариб аҳволимиздан, аҳолининг ўртача ойлиги жуда паст эканлигидан, халқимизнинг катта қисми чет эллардан мардикорчилик қилишидан ва атрофимизда ҳукмдорлик қилаётган коронавирус пандемиясидан қутилиш керак, аммо, мавжуд ҳокимиятдан қутилиш ШАРТлигини ҳам унутмайлик. Бунинг учун халқимиз “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси атрофида бирлашиши лозим.

Халқимиз биринчи марта 1989-1991 йиллари "Бирлик" атрофида бирлашган эди. Айнан ўша бирлашув натижасида ўзбек тили давлат тили бўлди, Ўзбекистон мустақилликка эришди. Ўша бирлашувни расмда - 1989 йилдаги Тошкент шаҳрининг Навоий кўчасида сентябрь ойида ўтказилган намойишда ҳам кўрмоқдасиз.

Ўзбекистон демократлари ва ҳуқуқ ҳимоячилари айнан шу йўналишда иш олиб боришлари керак ва олиб бормоқдалар.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону