Баъзи Интерент сайтларда бизда сўмнинг қадрсизланиши қўрқув учун сабаб бўлолмаслиги, биргалашиб ҳозирги коронавирус ҳужумидан қутилиш кераклиги ҳақидаги ғоялар тарғиб қилинмоқда.
Буларнинг ҳаммаси сафсатабозлик, тўғрироғи, аввал президент Ислом Карим бошлаб, энди ҳозирги президент Шавкат Мирзиё давом эттираётган сафсатабозликнинг натижасидир. Айнан сафсатабозлик туфайли – ҳамма бойликлари етарли бўлган Ўзбекистонимиз ўта ғариб аҳволда, бизда аҳолининг ўртача ойлиги 100 доллар атрофида ва МДҲда ҳаммадан орқадамиз. Шу сабабли миллионлаб ватандошларимиз Россия ва бошқа мамлакатларда мардикорчилик қилмоқдалар.
Шу аҳволдан тезроқ чиқиш учун – “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси йиллардан бери айтиб келаётган ФУНДАМЕНТАЛ сиёсий ва иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш керак. Минг афсуски, аввалги президент каби ҳозиргиси Шавкат Мирзиё ҳам, бундай нарсаларни тушунмасдан, ФУНДАМЕНТАЛ ислоҳотлар ўрнига КОСМЕТИК ўзгаришлар қилиш билан овора. Демак, бу президентдан ҳам тезроқ қутилиши керак.
Коронавирус пандемияси фақат бизни эмас, бутун дунёни урмоқда. Бу касалликдан ҳам қутилиш керак ва бунинг учун керакли ишлар қилиниши ШАРТ. Аммо, Шавкат Мирзиё бу соҳада ҳам ҲЕЧ НАРСА қилолмасдан, қуруқ сафсаталар ва халқни лақиллатиш билан овора.
Бу касалликлардан, яъни ғариб аҳволимиздан, аҳолининг ўртача ойлиги жуда паст эканлигидан, халқимизнинг катта қисми чет эллардан мардикорчилик қилишидан ва атрофимизда ҳукмдорлик қилаётган коронавирус пандемиясидан қутилиш керак, аммо, мавжуд ҳокимиятдан қутилиш ШАРТлигини ҳам унутмайлик. Бунинг учун халқимиз “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси атрофида бирлашиши лозим.
Халқимиз биринчи марта 1989-1991 йиллари "Бирлик" атрофида бирлашган эди. Айнан ўша бирлашув натижасида ўзбек тили давлат тили бўлди, Ўзбекистон мустақилликка эришди. Ўша бирлашувни расмда - 1989 йилдаги Тошкент шаҳрининг Навоий кўчасида сентябрь ойида ўтказилган намойишда ҳам кўрмоқдасиз.