14 April 2020
11:07 - Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги мамлакатимизда коронавирус юқтирганлар сони 1054тага етганини хабар қилди. Шавкат Мирзиё нима қилмоқда?

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна 56 кишига коронавирус юққани ҳақида хабар берди ва 2020 йил 14 апрел соат 10:00 ҳолатига кўра, мамлакатимизда коронавирус юқтирганлар сони 1054 га чиққанини билдирди.

Хабарда айтилишича, охирги кунда яна 56 киши коронавирус юқтирган. Шундай қилиб касаллар сони 1054 га га чиққанмиш. Шу вақтгача 85 киши касалликдан соғайгани, 4 киши оламдан ўтгани, 13 апрель куни кунлик зарарланиш ҳолатлари бўйича рекорд натижа қайд этилгани, яъни 133 киши коронавирус юқтиргани ҳам алоҳида урғуланган.

Авваллари ҳам кўп марта такрорлаганимиздек, бу ва бу каби рақамларга ишонадиган аҳмоқлар бизда кўп эмас. Аммо, ҳозирча шу каби рақамлар билан ишлашга маҳкуммиз.

Президент Шавкат Мирзиё бу аҳволдан тезроқ чиқиш учун ҳеч нарса қилмаётганини ҳам биламиз, аммо бунга ҳам чидаб ўтираверамиз.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону