13 April 2020
19:33 -
Яхши хабар: Шавкат Мирзиё ва Жанубий Корея Президенти Мун Чжэ Ин телефонда гаплашибдилар
Бу суҳбат кимнинг ташаббуси билан бўлгани Ўзбекистондаги хабарларда умуман тилга олинмайди. Демак, ташаббус бизнинг президентдан бўлган.
Бугун мамлакатимиздаги режимининг омавий ахборот воситалари Ўзбекистон ва Корея Республикаси президентлари Шавкат Мирзиё ва Мун Чжэ Ин телефон орқали суҳбат ўтказганлари ҳақида хабарлар тарқатдилар.
Суҳбат давомида коронавирус инфекциясининг тарқалишига қарши курашишда ҳамкорликни давом эттириш ва саъй-ҳаракатларни бирлаштириш, икки томонлама стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ва кўп қиррали ҳамкорликни, авваломбор савдо-иқтисодий соҳада кенгайтиришнинг долзарб масалаларини муҳокама қилибдилар, ҳатто айрим минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик мавзулар бўйича фикр алмашибдилар.
Хабарларда айтилишича, ўтган йил апрель ойида мамлакатимизга амалга оширилган олий даражадаги ташриф чоғида эришилган келишувларни тўлиқ амалга ошириш ҳамда Сеулда бўлажак учрашувга пухта тайёргарлик кўриш мақсадида ҳукуматлар даражасида фаол мулоқотлар ва алмашинувларни давом эттириш зарурлиги таъкидланибди.
Шавкат Мирзиёнинг шу кунларда қўшни мамлакатларнинг раҳбарлари билан телефон суҳбатларини масхарабозлик деб баҳолаган эдик. Ҳеч шубҳасиз, бугунги суҳбат масхарабозлик эмас, икки мамлакат ўртасидаги бор алоқаларни озгина бўлса ҳам янада ривожлантиришга бағишланибди.