13 April 2020
14:09 - Шавкат Мирзиёнинг янги қарори ҳам навбатдаги масхарабозликдир
Ўзбекистондаги режимнинг қўғирчоқ оммавий ахборот воситалари жорийдаги Президент Шавкат Мирзиё “Ўзбекистон Республикасида халқ табобатини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” қарор имзолаганини билдирдилар.

Хабарларда айтилишича, Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти томонидан Халқ табобати соҳасидаги 2014-2023 йилларга мўлжалланган стратегия амалга оширилмоқда эди, Шавкат Мирзиёнинг мақсади – шу стратегияни бизда ҳам амалга ошириш бўлган эмиш.

Шу стратегия ОЛТИ йилдан бери амалга оширилаётган экан, Ислом Карим замонида ҳам Бош Вазир бўлган Шавкат Мирзиё буни энди билиб қолибдими?

Хуллас, бу қарор ҳам навбатдаги масхарабозлик экани ўз-ўзидан маълум. Жаноб Шавкат Мирзиё, қоғозда қолиб кетадиган қарорлар чиқаришни тўхтатинг, амалий ишлар билан шуғулланинг.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону