11 April 2020
20:52 - Куласизми, йиғлайсизми: Ўзбекистондаги АҚШ элчихонаси АҚШ ва Канадада қоғоздагина бор бўлган ташкилотлардан мамлакатимизга ёрдам учун пул йиғармиш
Kun.uz Интернет нашри бугун 11 апрелда хабар қилишича, Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонаси 8 апрелда (ҳа, айнан 8 апрелда) АҚШ ва Канадада истиқомат қилаётган Ўзбекистон фуқароларининг қўғирчоқ ташкилотлари раҳбарлари ва фаоллари иштирокида видеоконференция ўтазганмиш ва улар мамлакатимзнинг АҚШ ва Канадада яшайдиган фуқароларидан коронавирус туфайли ёрдам бериш учун маблағ йиғиш акцияси бошлашганмиш.

Хабарда видеоконференцияда иштирок этган ташкилотларнинг номи санаб чиқилган. Уларнинг 2 тасигина эътиборга лойиқ – Асосан СССР замонида Афғонистондан келган ўзбекларни бирлаштирувчи “Туркистон-Америка Ассоциацияси”, АҚШ ва Канададаги Бухоро Яҳудийлари Конгресси.

"Туркистон-Америка" Ассоциацияси раҳбари Абдулла Хўжа "Ўзбекистон халқи жиддий синовларга дуч келганда Қўшма Штатлардаги ўзбекистонлик ватандошлар четда қолишлари ва ҳаракатсиз ўтиришлари мумкин эмас" дебди. АҚШ ва Канада Бухоро Яҳудийлари Конгресси президенти Б. Кандов ҳам “Ўзбекистон дипломатик муассасалари томонидан илгари сурилган хайрия тадбири Америка қитъасида истиқомат қилувчилар ноёб имкониятдир” каби сўзлар айтиш билан чекланибди.

Видеоконференция якунида дипломатик институтлар ва диаспоравий ташкилотларнинг ватандошларга қўшма мурожаатлари қабул қилинибди ва ҳаммани Ўзбекистондаги "Меҳр-шафқат ва Саломатлик" жамоат фондига жўнатиш учун пул тўплашга чақирибди.

Ҳеч кимни ерга уриш ниятимиз йўқ, дейди мухбирмиз, аммо чет элда яшаётган ўзбекистонликлар мамлакатимизга ёрдам учун пул йиғишларига аҳмоқ ҳам ишонмайди. Имкони борлар шундоғам Ўзбекистондаги яқинларига имкон доирасида пул юбориш билан машғуллар.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону