Аввал хабар берилганидек, бугун 10 апрелда Озорбайжон Президенти Илҳом Алиевнинг ташаббуси билан Туркийтилли Давлатлар Ҳамкорлик Кенгашининг коронавирус тарқалишига қарши курашишда умумий саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштиришга бағишлаб видеоанжуман тарзида ўтказилган навбатдан ташқари саммити ҳақида ҳамма иштирокчи давлатларнинг расмий оммавий ахборот воситалари хабар бердилар.
Бу видеоанжуманда Турк Кенгаши аъзолари Озарбойжон, Туркия, Қирғизистон, Қозоғистон ва Ўзбекистон раҳбарлари, ҳамда меҳмон сифатида Туркманистон президенти ва Венгрия Бош вазири, Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти бош директори иштирок этдилар. Турк Кенгашининг бош котиби ҳам шу ерда эди.
Кун тартибига мувофиқ, пандемияга қарши курашиш борасида мамлакатларда кўрилаётган биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида фикр алмашилди. Томонлар эпидемиологик назоратни таъминлаш, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини муҳофаза қилиш, муракккаб шароитда иқтисодиёт тармоқлари ва бизнесни қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилаётган комплекс тадбирлар тўғрисида маълумот беришди.
Ҳар бир давлатнинг ўзи тарқатган хабарларда айнан шу давлат раҳбари тилга олган муаммоларгина санаб ўтилган. Таклифларнинг ҳаммаси умумий гаплардан иборат.
Тадбирнинг охирида Қўшма Декларация қабул қилинибди, аммо унда нималар борлиги ҳеч қаерда тилга ҳам олинмаган. Тахмин қилиш мумкинки, у Декларацияда умумий гапларгина бор.