12 July 2009
02:12 - Журналист Кушодбек Усмоновнинг жазо муддати битди, лекин у озодликка чиққани йўқ
Бугун безорилик ва ҳақорат қилишда айбланиб, ярим йилга озодликдан маҳрум этилган асакалик кекса журналист Кушодбек Усмоновнинг жазо муддати битди. Лекин у Андижон турмасидан озод қилингани йўқ. Ҳатто турма маъмурияти бу борада унинг рафиқаси Насиба Абдуллаева ҳамда адвокатига изоҳ ҳам бермади. Уларнинг таъкидича, озод қилиш учун Усмоновнинг ҳужжатлари ҳали тайёр эмасмиш.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону