10 March 2020
15:50 - Владимир Путин бутун умрга президент бўлиб қолиши аниқлашди, Конституцияга керакли тузатиш киритилди ҳисоб! Шавкат Мирзиё нима қилади? “Бирлик” нима дейди?

Бугун Россия парламенти – Федерал Мажлиснинг қуйи палатаси – Давлат Думасида Россия Конституциясига ўзгартиришлар киритиш масаласининг муҳокамаси давом этди. Давлат Думаси депутати, жаҳоннинг биринчи аёл космонавти Валентина Тережкова Конституцияга Владимир Путин яна истаганча президентлик лавозимида қолавериши мумкинлиги ҳақидаги моддани киритиш таклифи билан чиқди.

Табиий, бу таклиф дарҳол қабул қилинди ва Владимир Путиннинг фикрини билиш учун, уни Давлат Думасининг мажлисига чақириш ҳақида келишилди. Владимир Путин пешиндан кейин Давлат Думасига етиб келди ва Конституцион Суд бунга қарши чиқмаса, ўзи ҳам бу таклифга ижобий муносабатда эканлигини урғулади.

Ҳамма тушунадики, Россиянинг парламентида ҳам сиёсий ўйинлар кетмоқда. Шу ўйинларнинг навбатдаги қадами - Валентина Тережкова томонидан Россия Конституциясига ўзгартириш киритиш ҳақидаги таклифи бўлди, таклиф қабул қилинди. Демак, ўта тезлик билан бундай ўзгариш Конституцияга киритилади ҳам.

Аан ундан кейин Шавкат Мирзиё ҳам Ўзбекистон қонунларига керакли ўзгартиришлар киритиш билан шуғулланади. Қўғирчоқ Олий Мажлис бундай ўзгаришни тезлик билан мамлакат Конститциясига киритади, Шавкат Мирзиё бутун умр президент бўлиб ўтиравераман деб ўйлашга бошлайди.

Аммо, муҳим бўлган мухолифатдаги ягона сиёсий ташкилот – “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партиясининг фикридир. Табиий, бу партия бунақа қарорни қабул қилмайди, ички кураш янги поғонада давом этаверади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону